Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 80 дан: 04.10.2017

Устозлар шарафланди

Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Бугунги кунда вилоятимиз умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида 35 мингдан зиёд педагог-ўқи¬тувчилар меҳнат қилади.

Улар ўқув жараёнида ил¬ғор педагогик технология¬лардан фойдаланган ҳолда ёшларни билимли ва ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш ҳамда замонавий кадрлар тайёрлаш учун ўз маҳоратларини сарфлашмоқда. Бу фидойи устозларнинг бир гуруҳи 30 сентябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Бухоро шаҳридаги "Паризод" тўйхонасига таклиф этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ў.Барноев сўзга чиқди. Нотиқ мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида таълим муассасалари моддий-техника базаси тобора мустаҳкамланиб бораётгани, тизимда кенг кўламда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самаралари ҳақида тўхталди.

Шарафли касб эгалари — ўқитувчилар ва мураббийлар доимо давлат ва жамият эъзозида. Уларнинг меҳнати муносиб эътироф этилмоқда. Касб байрами арафасида Президентимиз фармонига мувофиқ, таълим-тарбия ¬тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган соҳа ходимларининг бир гуруҳи қаторида бухоролик 6 нафар ўқи¬тувчи ва мураббий ҳам давлатимизнинг юксак орден ҳамда медаллари билан мукофотланди.

Тадбирда Ў. Барноев таълим соҳасини ривожлантиришга қўшган хизматлари учун воҳамизнинг бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларига халқ депутатлари вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғаларини топширди.

Ҳамкасблар тўкин дастурхон атрофида дийдорлашиб, ширин суҳбатлар қуришди.

Вилоят санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар байрам даврасига ўзгача шукуҳ бағишлади.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.