Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 80 дан: 04.10.2017

*Санъат кундалиги

Чехия фольклор жамоаси Бухорода

Чехия Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ташаббуси билан "Бэдрник" миллий фольклор жамоаси вилоятимизга гастроль сафари билан келди. Бухоро санъат кол¬лежида мусиқа мутахассислари ва мухлислари, ўқувчилар иштирокида ташкиллаштирилган концертни Че¬хия¬нинг Ўзбекистондаги элчихонаси масъул ходими Михаела Поспишилова очди ва хориж санъат гуруҳи репертуари билан таништирди.

Шотландия, Ирландия ва Франция каби мамлакатларда миллий чолғулардан бири ҳисобланган, пуфлама асбоб — волинка халқ мусиқий ижодиётида, куй-қўшиқ ижросида етакчилик қилиб келган. Ўнга яқин ижрочи созандадан иборат фольклор жамоаси "Бэдрник", "Доублеб полькаси", "Келажакка йўл", "Маринко" ва бошқа қатор қўшиқлар ижроси орқали чех халқининг урф-одатлари, миллий анъаналарини ўзида акс эттирган дастур би¬лан барчани хушнуд қилди.

—Жамоамиз илк бор Бухорога келди. Санъатсевар ва меҳмондўст халқингизнинг куй-қўшиққа бўлган муҳаббати, Чехия мусиқа санъатига бўлган ҳурмати ва бизга кўрсатилган эҳтиром жамоамизни янада жўшқинроқ ижод қилишга, ян¬ги изланишларга ил-ҳомлантирди,—дейди ансамбль раҳбари Ержий Литовский.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.