Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 80 дан: 04.10.2017

Нуронийларнинг Самарқандга саёҳати

Суратда: нуроний саё¬ҳатчилар Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишмоқдалар.

Юртимиз муқаддас қадамжолар, тарихий обидалар ва табаррук зиёратгоҳларга ниҳоятда бой, бетакрор ўлкадир. Бу гўшаларнинг ҳар бири жонажон диёримизнинг ўтмишидан ҳикоя сўзлаб, онгингизни маърифат, қалбингизни Ватанга муҳаббат, эртанги кунга ишонч руҳи билан мунаввар этади.

— Жонажон Ўзбекистонимизнинг қадим воҳаси бўлмиш Самарқанд вилоятига саёҳатимиз давомида мен ана шу юксак ҳисни—Ватан туйғусини янада теранроқ англаб етдим,—дейди ромитанлик меҳнат ¬фахрийси Ибодат ая Самадова.—Илгари ҳам бу шаҳарда бўлганман. Лекин истиқлол йилларида бу гўшада амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, айниқса, тарихий қадамжоларни ободонлаштиришга бўлган катта эътиборни кўриб, ниҳоятда тўлқинланиб кетдим.

Худди шундай фикрни "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими ташкил этган Самарқанд саёҳатининг ҳар бир иштирокчисидан эшитиш мумкин. Отахон ва онахонлар саёҳатни мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, бу қадамжога гуллар қўйишдан бошлашди. Сўнгра Самарқанднинг бир қатор тарихий обидалари билан яқиндан танишиб, таассуротларини бойитишди.

— Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб уюштирилган бу тадбирда вилоятимизнинг ҳар бир туманидан 50 нафар, жами 700 дан зиёд меҳнат фахрийси иштирок этди,—дейди жамғарманинг ¬вилоят бўлими раиси Ф.Аминов.—Агар ушбу саёҳат кекса отахону онахонлар қалбига илиқлик бахш этиб, завқ уйғотган бўлса, биз ўз олдимизга қўйган мақсадга эришган бўлардик.

Зуҳра ҚУРБОНОВА.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.