Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 80 дан: 04.10.2017

Москва ва Бутун Рус Патриархи Бухорода

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл бошчилигидаги Рус православ черковининг Москва Патриархати делегацияси 2 октябрь куни Бухорога келди.Бухоро халқаро аэропортида уларни вилоят ҳокими Ў.Барноев ва жамоатчилик вакиллари кутиб олди.

Россиялик дин пешволари вилоят марказидаги православ черковининг Архистратиг Михаил ибодатхонасига ташриф буюрди. Бу ерда Патриарх диний маросим ўтказиб, ибодатхонага икона совға қилди.

Таъкидлаш керак, мамлакатимизда турли динларга эътиқод қилувчи фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ўз конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишлари учун барча қулайликлар яратилган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида диний бағрикенглик масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Бугунги кунда вилоятда 9 та конфессиясига мансуб юздан зиёд диний ташкилотлар фаолият юритиб келмоқда. Юртимизда диний бағрикенглик, динлараро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётир. Бу эса мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикнинг муҳим омилига айланган.

Юксак мартабали меҳмон ва ҳамроҳлари Бухоро шаҳрининг дунёга маш¬ҳур меъморий ва тарихий обидалари сирасига кирувчи Чашмаи Аюб мақбараси, Пойи Калон мажмуаси, ундаги Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ва Калон масжиди билан яқиндан танишди. Шунингдек, улар Арк қалъасида ҳам бўлди.

—Мен Бухоро ҳақида кўп ўқиганман,—деди Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл журналистларга берган интервьюсида.—Ислом тараққиётига катта ҳисса қўшган бу шаҳардан машҳур мутафаккирлар ва уламолар етишиб чиққан. Кези келганда айтиш керакки, эътиқод ва ахлоқий қадриятлар устувор жойда иқтисодий юксалиш ва фаровонлик бўлади. Мамлакатингизда ислом асосий дин ҳисобланади. Лекин сизларда бош¬қа конфессиялар, жумладан христиан ва бошқа динларга эътиқод қилувчиларга ҳам ўз амалларини адо этишлари учун тенг шароитлар яратилганлиги эътиборга лойиқ. Мен Бухоронинг қадимий обидаларини ҳайрат билан томоша қилдим. Улар ноёб. Ана шундай меъморий обидаларни яратган халқнинг бугунги авлодлари маънавияти юқори бўлиши, умуминсоний қадриятларни эъзозлаши табиий.

Шу куни Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл бошчилигидаги делегация Бухоро халқаро аэропортидан Москвага жўнаб кетди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.