Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 79 дан: 30.09.2017

*Муносабат

Дунё эътиборидаги муҳим масала

Жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёни барчамизнинг олдимизга ёшлар тарбияси борасида янги вазифаларни қўймоқда. Ўсиб келаётган фарзандларимизни ватанпарвар, миллатпарвар ва бағрикенг қилиб тарбиялаш, уларда ҳушёрлик ва огоҳлик туйғуларини мустаҳкамлаш, ўзбекона одоб-ахлоқли ва юксак маънавиятли авлод бўлиб келажакка қадам қўйиши учун барча имкониятларни ишга солишимиз керак.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Маънавияти юксак авлодни тарбиялаш масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилди. Бугунга келиб, ёшлар масалалари янада жиддий тус олди, давлат сиёсатининг асосига айланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида дунё эътиборини ёшлар масаласига қаратар экан, сон жиҳатдан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлодга айланган жаҳон ёшлари тақдири бугунимиз ва келажагимиз учун ниҳоятда долзарб масала эканини қайд этди. Сабаби ¬бугун экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилаётир. Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги навқирон авлод вакилларининг қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ экан, ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси "вируси" тар¬қалишининг олдини олиш муҳим саналади.

Сессияда Президентимиз бу борадаги муаммолар ҳақида сўз юритар экан, уларнинг ечими ҳа¬қида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Хусусан, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этди. Ушбу муҳим таклиф ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни умумлаштирувчи муҳим ҳужжат яратилишини тақозо этади.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бу борадаги таклиф ва мулоҳазалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва унинг жойлардаги ҳудудий тузилмалари олдига ҳам янги вазифаларни юклайди.

Шу боисдан ҳам бугун Бухоро шаҳрида истиқомат қилаётган нав¬қирон авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш, ҳунар ўргатиш, фан ва спорт тўгаракларига жалб этиш каби масалаларда жонбозлик кўрсатиш ташкилотимизнинг асосий вазифасидир. Айниқса, уюшмаган ёшлар билан яқин дўстона мулоқот ўрнатиш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш кутилган натижаларга эришишимизда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Муҳими, ёшларга оид ¬давлат сиёсатини изчил ва сама¬рали амалга ошириш, навқирон ¬авлодни ҳар томон-лама қўллаб-қувват¬лаш, ҳуқуқ ва қо¬нуний манфаат¬ларини ҳимоя қилиш фаолия¬тимизнинг асосий мезонига айланмоғи лозим.

Фармон АСАДОВ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар кенгаши раиси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.