Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 79 дан: 30.09.2017

Касбга муҳаббат

Она юртимиз учун соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш, ўғил-қизлар қалбида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш, уларни ватанпарварлик, истиқлол ғоя¬ларига садоқат руҳида тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшаётган заҳматкаш устоз-мураббийларни вилоятимизнинг барча туманларида учратиш мумкин.

Воҳамизнинг энг чекка ҳудуди бўл¬миш Қоровулбозор туманидаги саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида ўқувчиларга биология фанидан таълим бериб, ўзининг машаққатли меҳнати ортидан қатор ютуқларга эришаётган Шоира Содиқова ҳам ана шундай фидойи педагоглардан биридир.

У 1987 йилда Бухоро давлат педагогика институтини тамомлаб, 1992 йилда Ғиждувон туманидаги 30-мактабда ўқитувчилик фаолиятини бошлади. 1998 йилда Қоровулбозор туманидаги 1-мактабда, 2002 йилдан ҳозирги кунга қадар тумандаги саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида ишлаб келмоқда. Фаолияти давомида унинг ўқувчилари туман ва вилоят кўрик танловларида, фан олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаганлар. Биология фанидан 10 дан ортиқ услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиб, уларни "Истеъдод" наш¬риётида чоп эттирди. Экологик ҳаракат фаоллари билан доимий ҳамкорликда "Она табиатни асраш ва ҳимоялаш" тадбирларини ташкил этиб келмоқда. Бир қатор ўқувчилари ҳозирда олий ўқув юртларини тамомлаб, устозининг изидан бормоқдалар.

—17 йиллик камтарона меҳнатларим инобатга олиниб, 2009 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотландим. Бу орден мени таълим-тарбия жараёнида фаол иштирок этишга, биология фанини ўқувчиларга етказишда инновацион усулларни жорий этишга, ўз устимда астойдил ишлашга ундади,—дейди биз билан суҳбатда Шоира Содиқова.

Бугун 54 ёшни қоралаб, нафақага чиқиш арафасида турган Шои¬ра опа умрининг 25 йилини ўқитувчиликдек машаққатли ва заҳматли касбга бағишлаганидан фахрланади. У "Имконим бўлса, давлатимизнинг кўксимга таққан орденини оқлаш учун яна 25 йил ёш авлод таълим-тарбияси билан шуғул¬ланардим", дейди табассум билан. Унинг кўзларидаги қувонч, қал¬бидаги ўз касбига бўлган муҳаббат ва шижоат, эртанги кунга ишонч, ўқувчилар камолоти учун жавобгарлик ҳисси, бугун ўқитувчиликни ҳавас қилиб изланаётган ёшлар учун ибрат бўлишга арзигуликдир.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, журналист.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.