Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 79 дан: 30.09.2017

Бахтга эришмоқ осон эмас

...Бухоро давлат педагогика институтини битирган Маҳмуд Рамазонов 1979 йилнинг 1 сентябрида иш бошлади. Унинг меҳнат дафтарчасида битта манзил қайд этилган: Шофиркон туманидаги 2-умумтаълим мактаби. Шу ерда у Маҳмуд Солиҳович, Маҳмуд муаллим ва Маҳмуд домла деган шарафли эътирофларга сазовор бўлди. У минглаб ёшларнинг қалбига кира олди, меҳрини қозонди. Уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига камтарона ҳиссасини қўшди.

Маҳмуд Солиҳович ҳақида ёзиш таклифи тушгач, касб тақозосига кўра у кишини "ўрганиш"га тушдим. Шу мактабда таҳсил олган кимни учратмай, ички меҳр ва эҳтиром билан устозларининг хислат, фазилатларини тилга оларди. Уларнинг орасидаги бир жиҳат эътиборимни тортди: қаттиққўл ва талабчан.

—Маҳмуд Рамазоновни ўз устозим деб биламан. Интизом ва талабчанлик, ўз устида ишлаши ҳамда касбга садоқати, шогирдга эътибор ва меҳрибонлиги диққатга сазовор,—дейди мактабнинг меҳнат фани ўқитувчиси ¬Санобар Қодирова фахр билан.

Туманда таълим рус тилида олиб бориладиган ягона мактаб бўлган бу маскандаги барча ўқитувчилар Маҳмуд муаллимни чинакам устоз деб билишади. Мактабнинг вилоят ва республикамиздаги ибратли таълим даргоҳларидан бирига айланишида Маҳмуд Солиҳовичнинг ҳиссаси катта. Кўп йиллар директорнинг маънавият ишлари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган кезларида мактаб ўқувчиларининг турли кўрик-танловларда фаол иштирок этганини ҳозир кўпчилик яхши эслайди. 1987 йилда мактаб ўқувчиларидан иборат "Септима" хор жамоаси "Кўнгилдан чиққан наволар, қўшиқлар, рақслар" республика телевизион кўрик-танловида учинчи ўринни олиши айнан Маҳмуд Рамазоновнинг саъй-ҳаракатлари натижасидир.

Табиатан чўрткесар, ёлғон ва хушомадни ёқтирмайдиган, ҳалол меҳнат умр¬ни безайди, деб биладиган Маҳмуд муаллим шогирдларига ҳам айни шу хислатларини "юқтириш"ни истади. Бунга қайсидир маънода эришди ҳам. Баҳодир Казакбаев, Асрор Эргашев, Дилфуза Раҳматова, Роҳат Шарипова, Лола Ҳожиева сингари ўқитувчилар бугун ўз устозлари Маҳмуд Солиҳовичнинг шарафли ишларини давом эттирмоқдалар.

Маҳмуд Рамазоновнинг оиласи муаллимлар оиласидир. Турмуш ўртоғи Мадина Бейсенбиева ҳам шу мактабда бирга фаолият юритган бўлса, ўғиллари Абдурасул ва Дилшоджонлар ҳам ўқитувчи-педагог. Барчалари ёш авлод тар¬бия¬чиларидир.

Аслида ҳалол меҳнатнинг эътирофи унвон ва медаллар билан ўлчанмайди. Одамларга қилинган яхшилик, юрт тинч¬лиги ва халқ фаровонлигига қўшилган муносиб ҳисса ёшларни чинакам ватанпарварликка бошлаш билан баҳоланади. Бу бахт ва саодатга эришишнинг энг осон ва ишончли йўлидир.

Алишер ОБИДОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.