Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 78 дан: 27.09.2017

Эл тинчлиги ва осойишталигига барча масъул

Катта мақсад йўлидан оғишмайлик, толмайлик

Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг бир-бирига бўлган ишонч ва садоқати, меҳр-мурувватининг самимийлиги ҳам хотиржамликка боғлиқдир. Юртимизда тинчлик-осойишталик ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, сиё¬сий-ижтимоий вазият барқарорлигини сақлаш учун ички ишлар идоралари ходимлари бор имкониятларини ишга солишмоқда. Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида вилоятимизда бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқдаки, бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Шуҳрат АЛИЕВ мухбиримиз билан бўлган суҳбатда қуйидагиларни сўзлаб берди:

—Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичи бўлган бугунги даврда юксак мақсад-муддаоларга эришиш учун юртимизда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашнинг муҳим бўғини бўлган ички ишлар идоралари тизимини чуқур ислоҳ қилиш бўйича мазмун-моҳиятига кўра улкан ишлар олиб борилаяпти, — дея гап бошлади суҳбатдошимиз.—Президентимиз Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари билан бўлган ҳар бир учрашув ва мулоқотда соҳа фаолиятининг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, айниқса ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратади.

Қайд этиш лозимки, вилоятда ички ишлар идоралари ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, аҳоли орасида норозилик кайфиятини келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш вазифаларини самарали адо этиш борасида амалий ишларни жадал суръатларда давом эттирмоқдалар.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида воҳамизда "Тозалаш-Антитеррор", "Паспорт-виза", "Тун", "Кўча", "Қорадори" ва "Қидирув" каби бир қатор муҳим тадбирлар ўтказилиб, ижобий натижаларга эришилди. Ўтган давр мобайнида содир этилган жиноятлар маҳалла ва қишлоқлар кесимида таҳлил қилиниб, профилактика инспекторлари, жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада аҳоли ўртасида ҳисобот учрашувлари ўтказилди. Жиноят содир этилган маҳаллалар ҳудудида гумонланаётган шахс¬лар истиқомат қиладиган ҳудудларда, корхона-ташкилот ва муассасаларда жамоатчилик муҳокамалари ташкил этилиб, мазкур тадбирларда ҳокимлик идоралари, ички ишлар, прокуратура, хотин-қизлар қўмиталари, "Нуроний" жам¬ғармаси, Ёшлар иттифоқи маҳаллий кенгашлари, ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, бошқа масъул ходимлар ва фуқароларнинг иштироки таъминланди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларда атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғусини қарор топтиришда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, ўз-ўзини қўриқлаш постлари, "тунги қоровуллик"лар ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этади. Шу боис маҳалла, кўча ва қишлоқларнинг кириш жойларида 62 та жамоатчилик назорат масканлари ташкил этилди. Унга жамоатчилик фаоллари, ҳудуддаги давлат ва нодавлат ташкилотлари, корхона ва муассасалар қоровуллари, навбатчи операторлар, маъмурий ҳудудларнинг коммунал соҳа инспекторлари, қишлоқ ва маҳалла вакиллари, уй бошилар ва маҳалла пос¬бонлари кенг жалб қилинди, уларнинг алоҳида жадвал асосида хизмат олиб бориши таъминланди.

Жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ўзини ўзи бош¬қариш органларида, жамоатчилик вакиллари, соғлиқни сақлаш, таълим, меҳнат бўлими ва бошқа мутасадди идора вакиллари ҳамда ҳудудий профилактика инспекторларидан иборат секторлар ташкил қилинди. Секторлар вилоятда мавжуд 444.542 та оилани ўрганиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этишда кўмаклашмоқда. Шунингдек, криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи маҳаллалардаги оилалар қатлами билан тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилиб, нотинч оилалардаги муаммолар ва турмуш доирасидаги низоларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Вилоят пост-патруль хизмати батальонидаги ягона видеокузатув маркази орқали Бухоро шаҳрининг аҳоли гавжум бўлган аксарият жойлари назорат қилиниши йўлга қў¬йилди. Асосий эътибор замонавий технология воситаларидан самарали фойдаланишга қаратилиб, ¬таълим муассасалари, кўп қаватли уйлар, йирик савдо дўконлари, кўча ва хиёбонлар, ис¬тироҳат боғлари, спорт иншоотлари, бозорлар ва уларнинг атроф ҳудудлари ҳамда масжидларнинг барчаси видеокузатув воситалари билан таъминланди. Келгусида видеокузатув мосламалари ўр¬натилиши белгиланган ҳар бир жойда босқичма-босқич бу каби камераларни ўрнатиш, аҳоли гавжум бўлган жойлардаги қурилмаларни ППХ батальонидаги кузатув марказига улаш чоралари кўриляпти.

Президентимизнинг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли қарорига биноан вилоятда "Ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия"си ташкил этилди. Шу билан бир қаторда одам савдосига қарши курашиш ва вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ҳам самарали фаолият кўрсатаётир. Ҳафта давомида одам савдосига қарши курашиш, ҳу¬қуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия аъзолари билан ҳисобот йиғилишлари ўтказилиб, ҳар иккала комиссиянинг иш фао¬лияти таҳлиллар асосида танқидий муҳокама қилинади ва улар зиммасига тегишли вазифалар юкланади.

2017 йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланиб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижроси юзасидан 19 август куни вилоят ҳудудининг ўзига хос хусусиятлари ва криминоген вазиятидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш бўйича Бухоро вилоят ҳокимининг 2017 йил 25 августдаги 543-сонли қарори қабул қилиниб, шу асосда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ушбу дастурда вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, аҳоли ўртасида ҳисобот учрашувларини ташкил қилиш, оилалардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ўр¬ганиб бориш, фуқаролар муаммоларини ҳал қилиш, содир этилган ҳар бир жиноят ва ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррарлигини тушунтириш иш¬лари фақат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг зиммасига юкланмасдан, бу брада энг аввало, маҳалла раисларида етакчилик ва ¬ташкилотчилик қобилиятини шакл¬лантириш, маҳалла ҳудудида барқарорликни таъминлашда жамоатчиликнинг ўрни ва ролини кучайтириш, маҳалла фаол¬лари ҳамда асосий йўналишлар бўйича комиссияларнинг фао¬лиятини Низом талаблари асосида бажаришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бу каби чора-тадбирлар жонажон Ватанимиз тинчлиги, осойишталигини таъминлашдек масъулиятли ва шарафли вазифани адо этишга камарбаста ички ишлар идоралари ходимлари фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қи¬лади.

"Бухоронома" мухбири Дилдора ИБРОҲИМОВА суҳбатлашди.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.