Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 78 дан: 27.09.2017

Театр жамоасига — Президент совғаси

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 3 августда мамлакатимиз ижодкор зиёлилар вакиллари билан бўлган учрашувида ижод аҳлини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш бўйича ҳам қатор вазифалар белгиланган эди. Куни-кеча айни шу вазифалар ижроси дои¬расида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Президент совғаси — "Исузу" русумли янги автобус вилоят мусиқали драма театри жамоаси ихтиёрига берилди.

Шу муносабат билан ушбу санъат кошонасида Юртбошимиз туҳфасини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган вилоят ҳокими Ў. Барноев сўз олиб, Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда улкан ўзгаришлар, янгиланишлар бўй кўрсатаётганини, зиёли аҳли меҳнату изланишлари юксак ¬даражада қадрланиб, эъзоз ¬топаётгани ҳамда уларнинг эркин ижод қилишлари учун барча шарт-шароитлар яра¬тилаёт¬гани ҳам мазкур жа¬раённинг узвий қисмига айланганини таъкидлади. Бундай рағбат, эътибор эса ижодкорларга доимо қўл-қанот бўлиши, шубҳасиз.

Шунингдек, вилоят раҳбари театр жамоасини бу қувончли воқеа билан самимий қутларкан, ушбу ижодий жа¬моа¬нинг юқори савиядаги янги саҳна асарлари орқали ўз ре¬пертуарини бойитишига тилак билдирди.

Ўз навбатида тадбирда меҳмон сифатида қатнашган таниқли ак¬тёр, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев давлатимиз раҳбарининг мазкур туҳфаси республика театр жамоалари ичида бухороликларга биринчилар қаторида етказилганини маълум қилди.

— Яқин-яқингача туманларга, бошқа вилоятларга гастроль сафарлари чоғи транспорт масаласида анча-мунча қийналардик, — дейди Бухоро давлат мусиқали драма театри актёри Истам Содиқов. — Юртбошимизнинг бевосита ғамхўрлиги, юксак эътибори шарофати билан энди бу муаммо ҳам ўз-ўзидан кун тартибидан тушди. Биз эса бу ғам¬хўрликка жавобан томошабинларга манзур бў¬ладиган бадиий бар¬камол спектаклларни яратиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.