Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 77 дан: 23.09.2017

*Тадбир

Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият

Фуқаролик жамияти шакл¬ланишини мониторинг қи¬лиш мустақил институти ¬Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш бўйича идо¬ралараро ишчи гуруҳи ташаббуси билан "Ҳуқуқни му¬ҳофаза қилувчи ва давлат органларининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминловчи ҳамда ҳимоя қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида иштирокчиларнинг хабардорлигини ошириш, мазкур йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг моҳиятини тушунтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат органларининг инсон ҳу¬қуқ¬лари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят адлия, прокуратура, ички ишлар органлари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, сиёсий пар¬тиялар, Адвокатлар палатаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари, ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни Фуқаролик жамияти шаклланишини мо¬ниторинг қилиш мустақил ¬институти ҳудудий бў¬лин¬маси раҳбари Жасур Бол¬таев олиб борди.

Таъкидландики, истиқлол йилларида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбе¬кистон Республикаси Пре¬зиденти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази каби инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари ўртасида ўзаро амалий ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган.

Айни чоғда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев яна бир янги институт—Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қи¬лиш бўйича вакил институтини ташкил этиш ташаббусини илгари сургани бу йўналиш мамлакатимиз раҳбариятининг доимий диққат-эътиборида эканлигидан далолат беради.

Тадбирда сўзга чиққан Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси А.Эргашев, вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркиб билан ишлаш хизмати катта инспектори З.Элов, ФЖШМҚМИ ҳудудий бўлинмаси сектор мудири А.Болтаевлар респуб-ликамизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик асослари,давлат органларининг ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бу борада фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкор¬лигини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Семинар-тренинг якунида иштирокчилар томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбе¬кистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта ¬устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш йўлида ҳуқуқни ¬муҳофаза қилувчи ва давлат органларининг инсон ҳу¬қуқлари ҳамда манфаатларини муҳофазалаш йў¬налишида фуқаролик жа¬мияти институтлари билан самарали ҳамкорлик юритиш механизмини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.