Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 76 дан: 20.09.2017

"Тоза ҳаво": самарали натижалар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ички ишлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда ўтказилган "Тоза ҳаво" ойлиги тадбирлари доирасида вилоятимизда ҳам кўламли ишлар амалга оширилди.

Ушбу тадбир атмосфера ҳавосига автотранспорт воситаларидан чиқаётган заҳарли газлар (тутун) ташланишининг олдини олишга қаратилган. Ойлик давомида вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида шаҳарга кириш жойлари ва йўл-патруль масканларида атмосфера ҳавосига чиқаётган заҳарли газ миқдорини аниқлаш мақсадида автомашина ва тракторлар махсус ускуналар ёрдамида экологик кўрикдан ўтказилди.

Маълумки, дизель ёнилғиси ва бензинда ишлайдиган автотранспорт воситалари ҳаракатланганда, айниқса , носоз бўлганда, ҳавога кўплаб ис газлари, углеводородлар, бошқа турли бирикмалар, концероген моддаларни чиқариб юборади. Улар эса инсон саломатлигига жиддий хавф солади.

Ойлик даврида вилоят бўйича 11700 ўрнига 12 мингдан зиёд автотранспорт воситаси текширилди, уларнинг 120 тасида чиқинди газлар миқдори давлат стандартида белгиланганидан кўп эканлиги аниқланди. Ушбу автомашиналар ҳайдовчиларининг транспортларини техник хизмат кўрсатиш устахоналарида тузатишлари таъминланди. Шу тариқа, шартли равишда бу машиналардан бир йил мобайнида қарийб 950 килограмм заҳарли моддалар ҳавога чиқариб юборилишининг олди олинди.

Таъкидлаш жоиз, газ ёқилғисида ҳаракатланадиган машиналар атроф-муҳитни нисбатан камроқ заҳарлайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда хўжалик субъектлари ва шахсий автомобиль эгаларининг автотранспорт воситаларини суюлтирилган ёки сиқилган газда ишлашга ўтказишига катта эътибор қаратилаётир.

Жорий йилда вилоятимизда жами 1100 та автотранспорт воситасини ана шундай техник жиҳозлаш кўзда тутилмоқда. Ҳозирга қадар 875 та машинада суюлтирилган ёки сиқилган газ қурилмаси ўрнатилган.

Нодир ИБОДОВ, Карим ИСРОИЛОВ, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси атмос¬фера ҳавосини муҳофаза қилиш ¬бўлимининг мутахассислари.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.