Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 76 дан: 20.09.2017

*Тадбиркорлик

Фермер хўжалигининг янги лойиҳаси

Қоровулбозор туманидаги "Умид" фермер хўжалигида янги лойиҳа амалиётга татбиқ этилмоқда. Гап шундаки, яқинда Зариф Савриев раҳбарлигидаги ушбу хўжаликда ун ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти йўл қўйилди. Эътиборлиси, айни пайтда бу ерда ғалла қайта ишланиб, суткасига 14 тоннагача ун тайёрланяпти. Маҳсулот сифати ва салмоғининг юқори бўлишида эса Туркиядан келтирилган "Пакмастер" русумли замонавий тегирмон ва бошқа ускуналар асқотяпти. Агар оддий тегирмонларнинг кундалик иш ҳажми атиги 1-2 тоннадан ошмаслигини ҳисобга олсак, қўл меҳнати сезиларли даражада кам талаб этиладиган, ҳар жиҳатдан қулай ушбу янги технологиянинг афзаллиги ўз-ўзидан аёнлашади.

Таъкидлаш жоизки, унинг харидига жами 850 миллион сўмлик маблағ сарфланди. Шундан 350 миллион сўми "Агробанк"нинг туман филиалидан олинган кредит ҳисобига тўғри келади. Шунинг¬дек, ушбу корхона фаолиятини йўлга қўйиш орқали 7 та янги иш ўрни яратилди.

—Аҳолининг нон ва нон маҳсулотларига бўлган доимий эҳтиёжини ҳи¬собга олиб, мазкур йўналишда ҳам иш бошладик,—дейди корхона раҳбари З. Савриев.—Ўйлайманки, бу борада қўйган илк қадамларимиз муваффақият келтиряпти. Мақсадимиз ҳам унни тез ва сифатли тайёрлаш асносида мижозларимизнинг талаб-эҳтиёжларини тўла-тўкис қондиришдир.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.