Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 76 дан: 20.09.2017

Долзарб вазифалар белгиланди

Ўзбекистон Кураш федерацияси Бухоро вилояти бўлинмасининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда бўлинманинг ижрочи директори С.Умаров ташкилотнинг 2015-2016 йиллар ва жорий йилнинг январь- август ойларидаги фаолияти ҳа¬қи¬да ҳисобот берди.

Бўлинманинг вилоятимизда миллий спортимизнинг оммавий турларидан бири бўлган курашни ривожлантириш, ёш истеъдод соҳибларини кашф этиш ва уларга қитъа, ¬жаҳон чемпионатларида ўз имкониятларини намоён этиши учун яратилган тегишли шароитлар самаралари тилга олинди. Ўтган йиллар давомида ўз вазн тоифаларида Маъруф Ғайбуллаев, Эркин Дониёров катталар ўртасида, Шаҳрам Аҳадов, Абдулазиз Ҳамроев, Саддам Ахметов ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Ўтган йили Ўзбекистон Кураш федера¬ция¬си томонидан вилоятимиз вакиллари Шахрам Аҳадов йилнинг энг яхши курашчиси, Савриддин Умаров йилнинг энг яхши мураббийси, Ботир Фармонов йилнинг энг яхши ҳаками, деб топилди.

Ҳисоботда навбатдаги вазифалар, жумладан, вилоятимиз вакилларининг Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ва келгуси йил Индонезияда ташкил этиладиган Осиё ўйинларига тайёргаргарликлари ҳақида сўз борди. Тан¬қидий руҳда ўтган тадбирда соҳадаги камчиликларга ҳам жиддий эътибор қаратилди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Вилоят ҳокими Ў.Барноев Ўзбекистон Кураш федера¬цияси вилоят бўлинмаси раиси, вилоят прокурори Б. Валиев раис ўринбосари этиб сайланди.

Тадбирда вилоят раҳбари сўзга чиқиб, воҳада курашни янада ривожлантириш билан боғлиқ галдаги вазифалар ҳақида тўхталди.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.