Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 76 дан: 20.09.2017

"Болалар китоби" фестивали

Мамлакатимиз Президентининг жо¬рий йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши ижросини таъминлаш мақ¬садида республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб "Болалар китоби" республика фестивали ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳудудий бош¬қармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда унинг муассислигидаги "Бухоро ёшлари" газетаси ҳамкорлигида "Соғлом ва маънавий етук авлод—юрт келажаги!" шиори остидаги ушбу ҳудудий фестиваль вилоятимиз марказидаги "Бухоро китоб олами" савдо мажмуасида ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ўринбосари Шавкат Раҳмонов очди.

Фестивалда вилоятимизда фаолият олиб бораётган қатор нашриётлар ўзларининг янги чоп этилган китоблари билан қатнашдилар.

Тадбир болажонлар иштирокидаги қувноқ лойиҳаларга уланди.

Бухоро мусиқали драма театри акт¬ёрларининг бадиий чиқишлари ҳамда "Қизғалдоқ" болалар дастаси аъзолари ижросидаги қўшиқ ва рақслар ҳамда "Қувноқлар ва зукколар" жамоа¬сининг ҳазил-мутойибалари йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Шунингдек, фестиваль доирасида ёзувчи ва шоирларнинг ёш ижодкорлар билан учрашуви, "Мен севган китоблар" мавзуида ижтимоий сўровлар ҳам бўлиб ўтди.

"Болалар китоби" III республика фестивалининг фаол қатнашчилари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Саидбек ШАМСИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.