Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 75 дан: 16.09.2017

*Мактабгача таълим

Соҳа янгиланиш босқичида

Мамлакатимизда мактабгача таълим муассасалари тизими босқичма-босқич ҳам мазмунан, ҳам шаклан янгиланмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев имзолаган "2017-2021 йилларда мактабгача таълим муассасалари тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор ҳамда унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ¬Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 19 июлда қабул қилинган "Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 528-сонли қарор бу жараён учун сарзамин бўлди, десак муболаға бўлмайди. Мазкур ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармасининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Хўш, унда белгиланган вазифалар нимадан иборат? Вилоятимизда янгича ишлайдиган МТМлар фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлади? Мухбиримизнинг вилоят халқ таълими бошқармаси мактабгача таълим методисти Қурсия ШАРИПОВА билан суҳбати шу ҳақда.

— Мактабгача таълим тизимида сифатли хизматларни кўрсатиш, болаларнинг интеллектуал ва жисмоний ривожланишини ўстиришга интиламиз,—деди у мулоқотимиз аввалида.— Бироқ шарт-шароити бўлмаган, мослашган биноларда жойлашган муассасаларда, айниқса, қишлоқ боғчаларида бу талабларни бажариш мушкул. Эндиликда бу камчиликлар бартараф этилиб, янги қиёфага кираётган мактабгача таълим муассасалари замонавий мебель ва ўқув жиҳозлари, ўйинчоқлар, болалар учун адабиётлар билан таъминланмоқда. Президентимизнинг "2017-2021 йилларда мактабгача таълим муассасалари тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга биноан, давлат мактабгача таълим муассасаси, нодавлат мактабгача таълим муассасаси, жисмоний ёки психик ¬ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаси, мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Шунингдек, давлат мактабгача таълим муассасаларида нутқи, эшитиши ва кўришида енгил нуқсонлар бўлган болаларга хизмат кўрсатиш учун дефектолог штат бирлиги жорий этилди. Психик ривожланишида нуқсонлари бўлган ўғил-қизларни жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаларидан ташқари бошқа давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Қарорда жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов сақлаб қолинганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳужжатларда мактабгача таълим муассасаларининг мақсад ва вазифалари замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилганлиги диққатга сазовордир.Чунончи, ҳужжатда болаларнинг муассасаларда бўлиш вақтлари ва муассасанинг иш тартиби, мактабгача таълим муассасалари тиббиёт ходимларининг Давлат бюджети ҳисобидан малака оширишларининг ташкил этилиши, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш тартиби, чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қабул қилишда бериладиган имтиёзлар, гуруҳлардаги болалар сонининг минимал ва максимал меъёрлари, муассасаларни молиялаштириш манбаларининг аниқлаштирилиши, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш, мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ёшининг ўзгартирилиши, тарбияланувчиларнинг соғ¬лом овқатланишини ташкил этишнинг янги механизмларини жорий этиш назарда тутилганлиги эътиборга молик жиҳат.

Бу жараёндаги ислоҳотлар боис мактабгача таълим тизимида кўзга кўринарли натижаларга эришамиз. Авваламбор, мактабгача таълим беришнинг сифатини ошириш ва болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шаклларини жорий этиш орқали таълим-тарбия жараёни янада такомиллаштирилади. Мактабгача таълим муассасаларида ташкил этиладиган қисқа муддатли гуруҳлар сонини кўпайтириш натижасида ҳар йили 5-6 ёшдаги 3950 нафар болани мактаб таълимига тайёрлаш учун шароит яратилади. Қишлоқ жойларда мактабгача таълим муассасаларидаги болаларнинг муассасада бўлиш вақтини қисқартиш эвазига ота-оналарнинг бадал тўловлари 30 фоизгача камайтирилади. Боғчаларга болаларни қабул қилиш ёшининг 2 ёшдан 3 ёшга ўзгартирилиши билан болаларни мактабгача таълимга қамрови 1,5 баробарига оширилади.

Қарорларда кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш орқали мактабгача таълим муассасалари фаолия¬ти янада такомиллашиб, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш ишлари самарадорлигининг ошиши таъминланади. Бу эса ҳар томонлама соғлом ва баркамол болани улғайтириш мақсадига эришишга замин яратади.

Суҳбатдош: Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.