Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 74 дан: 13.09.2017

Юз билан юзлашганлар

Умид ҳамроҳи унинг...

Улар севиб турмуш қуришган эди. Қозоқжон мактабда математика фанидан дарс берар, Ойсара хўжалик даласида меҳнат қилиш баробарида қайнота-қайнонасининг хизматини қилишдан чарчамасди. 1941 йил ёзида машъум уруш хабари улар яшаётган Жондор туманидаги Мирзоён қишлоғига етиб келганда тўнғич фарзанд Самандар 3 ёшда, Искандар эса 3 кунлик эди. Қозоқжон кўп қатори жангга кетаётиб, албатта ғалаба билан қайтишини ният қилди. Аммо орадан кўп ўтмай фронтдан юборилган "қора хат" Ойсара келин бағрини тилка-пора қилиб, орзуларини саробга айлантирди.

Кунлар ўтди, йиллар ўтди, тинч¬лик замони бошланди. Аммо қалбининг бир четида "эрим тирик, у албатта қайтиб келади" деган илинж Ойсара келинни бир умр тарк этмади. Шу умид ёғдуси ила меҳнат қилиб, фарзандларини улғайтирди, тўйлар қилди, келинлар туширди. Невара, эвара, чеваралар кўрди. Ёши бир ерга етган бўлсада, қалбини ҳамон умид тарк этгани йўқ. Эрини кутишдан чарчамади.

Куни-кеча ҳозир онахон яшаётган Бухоро шаҳар Тўпхона кўчасидаги қўшнилар, яқинлари, "Нуроний" жамғармаси вилоят ва шаҳар бўлимлари вакиллари Ойсара бибини табаррук юз ёши билан қутлагани унинг хонадонига ташриф буюришди ва совға-саломлар тақдим этишди.Ойсара биби Сафарова дуога қўл очаркан:

— Мен каби минглаб аёлларни жуфтидан айириб, бахти қаро қилган урушнинг номи ўчсин. Тинчлигимизга кўз тегмасин. Биз каби кексаларга доимий ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимизга минг раҳмат,—деди.

Садоқат, вафо, ҳалоллик тимсоли Ойсара бибидек табаррук инсонлар бор экан, улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Зуҳра ҚУРБОНОВА.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.