Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 74 дан: 13.09.2017

Нурафшон қишлоғилик гимнастика маликаси

Бугунги кунда мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ спортда йилдан йилга янги номлар кашф этиляпти.

Жондор туманидаги Нурафшон қишлоғида воя¬га етган София Бозорова ҳам ана шундай умидли истеъдод соҳибаларидан. 5 ёшидан бошлаб мураббийи Римма Хохлова раҳбарлигида спортнинг бадиий гимнастика тури билан шуғулланиб келади.

У 2012 йилда мамлакатимиз мустақиллигининг 21 йиллигига бағишлаб ўтказилган бадиий гимнас¬тика бўйича вилоят кубогининг жамоавий ва яккалик баҳслари ғолибаси бўлган эди. Ўша йили Тошкент вилояти, Бекобод туманида ташкил қилинган "Олимпиада умидлари" турнирида II ўринни эгаллади.

София учун жорий йил тақвими мусобақаларга бой келди. Дастлаб, 4-8 апрель кунлари пойтахтимиз мезбонлик қилган Ўзбекистон чемпионатида биринчиликни қўлга киритган бўлса, 28-30 апрель кунлари Озарбайжонда, 2-4 июнь кунлари Испанияда ўтказилган жаҳон кубоги баҳсларида иштирок этиб, маҳоратини оширди.

Шунингдек, июнь ойида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида спортчи қиз жамоавий баҳсларда II ўринни эгаллади.

—София машғулотларнинг илк кунлариданоқ зеҳни ўткирлиги, эпчиллиги ва ҳаракатчанлиги билан тенгқурлари ҳамда бошқа ёш қизларга ўрнак бўляпти,—дейди спортчининг мураббийи Р. Хохлова.—У қатор турнирларда ўзини кўрсатиб келди. Ҳозирда биз октябрь ойида Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган республика кубоги, ¬шунингдек, бошқа қатор халқаро мусобақаларга пухта тайёргарлик кўряпмиз.

Бугун София Бозорованинг ютуқларига ҳавас қилиб, нурафшонлик ўнлаб қизлар бадиий гимнастика билан шуғулланмоқда. Улар орасидан юрт шарафини ҳимоя қиладиган маҳоратли спортчилар етишиб чиқиши аниқ.

Саидбек ШАМСИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.