Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 74 дан: 13.09.2017

*Қарор ва ижро

Ёнғин хавфсизлиги сабоқлари

Суратда: тадбирдан лавҳа.

Олов – тилсиз ёв, дейдилар. Шу боис барчадан ёнғин хавфсизлигига оид назарий ва амалий билимларни пухта ўзлаштириш талаб этилади. Бутун республикада бўлганидек, воҳамизда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни ўтказилаётган "Ёнғинлар профилактикаси куни" ҳам ана шу мақсадга хизмат қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг жорий йил 23 майдаги "Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолия¬тини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борада соҳа вакиллари учун дастуриламал бўляпти.

Яқинда вилоят ички ишлар бошқармаси Ён¬ғин хавф¬сизлиги бошқармаси тасарруфидаги ўт ўчириш техникалари ва асбоб-анжомлари намойишининг ўтказилгани ҳам шу йўналишдаги ишлар сирасидандир. Кўҳна Арк қалъаси олдидаги майдонда ўтган мазкур тадбирда бош¬қарма ходимлари, ОАВ вакиллари, коллеж ва мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Кўргазма давомида мутахассислар томонидан ёшларга ўт ўчириш машиналари ҳамда жиҳозларини ишлатиш тартиб-қоидалари тушунтирилди. Уларга фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракат қилишга оид маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари, ўқувчилар ўртасида ёнғин ўчириш бирламчи воситаларидан фойдаланиш, қисқа вақт ичида махсус жанговар кийимларни кийиш бўйича мусобақалар ўтказилди. Ўз навбатида тажрибали ўт ўчирувчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳам тадбирнинг мазмунли ўтишини таъминлади.

Улуғбек БАРАКАЕВ, вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бош-қармаси катта муҳандиси, майор.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.