Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 74 дан: 13.09.2017

*Партиялар ҳаёти: ЎзМТДП

Оила мустаҳкамлигини таъминлаш — долзарб масала

Партиямиз вилоят кенгаши томонидан "Оила мустаҳкамлигини таъминлашнинг долзарб масалалари: муаммо ва ечимлар" мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда партия вилоят ва Бухоро шаҳар кенгашлари ходимлари, депутатлар, "Моҳи Хосса" маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, вилоят ички ишлар бошқармаси, шаҳардаги 1-сон ФҲДЁ бўлими ҳамда республика "Оила" илмий-амалий маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Аёллар маслаҳат маркази ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Очиқ мулоқот аҳолини ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш, ечим излаш, ёш оилалар ажрими, хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчиликка бар¬ҳам бериш, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш ҳамда тўй маросимларини ўта дабдабали қилиб ўтказиш ва исрофгарчиликка асосланган бошқа тадбирлар олдини олишга қаратилган ишларда жамоатчиликни фаолликка чақириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан партия вилоят кенгаши раиси С.Ҳамроев оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш юрт тараққиёти учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида тўхталиб, давлатимиз раҳбарининг тўй-маросимларни тартибга солиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ва партия томонидан бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида фикр юритди.

Мулоқот жараёнида вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Давлатов, республика "Оила" илмий-амалий маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Гули Тойирова, Бухоро шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Зубайда Қурбонова ҳамда шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Аёллар маслаҳат маркази -раҳбари Муҳаррам Сафоевалар сўзга чиқдилар. Тўйдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти ва зарурати, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари ва никоҳ ёшининг оила мустаҳкамлигини таъминлашдаги ўрни ҳамда қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олишнинг долзарб масалалари, шунингдек, шаръий никоҳ ва ёш йигит-қизларнинг қонуний никоҳдан ўтишларидан олдин оилавий шартномани расмийлаштиришлари лозимлигининг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Гулчеҳра ШАРИПОВА, ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши етакчи мутахассиси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.