Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 73 дан: 09.09.2017

*2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Раҳбарларнинг аҳоли билан учрашувлари

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш асносида бугунги кунда одамларни ташвишга солаётган муаммоларни ҳал этишда турли даражадаги раҳбарларнинг жойлардаги сайёр учрашувларини ўтказиш яхши тажрибага айланди.

Жорий йилнинг 7 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев, республика Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, республика Давлат божхона қўмитаси раиси Муйиджон Тоҳирий, республика Адлия вазири Русланбек Давлетов, республика Олий суди раиси Козимджан Камилов, республика Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев, барча акциядорлик тижорат банкларининг раҳбарлари вилоятимиз туман ва шаҳарларида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот олиб боришяпти.

Ана шундай тадбирлардан бири Вобкент туманидаги "Пор¬лоқ келажак" оромгоҳида ўтди. Бу ерда республика Бош прокурори И. Абдуллаев Бухоро, Вобкент, Пешкў, Ромитан, Шофиркон, Ғиждувон ¬туманлари фуқаролари вакиллари билан учрашди. Прокуратура органлари фаолиятида коррупция ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга қарши кураш, адолатли жамият қуришда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва бу борадаги муаммолар ечимига қаратилган ушбу тадбирда 200 нафарга яқин фуқаролар қабул қилинди. Улар томонидан кўтарилган масалаларнинг 18 таси жойида ҳал қилинди. Қолганлари кўриб чиқилади.

Республика Давлат божхона қўмитаси раҳбари М.Тоҳирий Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда маҳаллалар фаоллари билан мулоқот олиб борди. Таъкидландики, мамлакатимизда иқтисодиёт равнақида тобора мустаҳкам ўрин тутаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, соҳа вакилларига кенг имтиёз ва қулайликлар яратиб берилаётир.

Шу билан бирга йиғилишда соҳада учраётган муаммолар ҳам кўтарилди. Божхона қўмитаси раҳбари тадбиркорларга тўраларча муносабатда бўлиш ҳолларига қатъий чоралар кўриш, ¬соҳанинг айбдор ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши ҳақида огоҳлантирди.

Республика миқёсидаги бошқа юқори идоралар ва акциядорлик тижорат банклари раҳбарлари ҳам мулоқотларда фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларига тегишли барча мурожаатлар қонуний ҳал этилишини таъкидладилар. Учрашув қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишмоқда.

Мулоқотлар давом этмоқда. Уларнинг тафсилотлари билан газетанинг навбатдаги сонида танишасиз.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.