Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 73 дан: 09.09.2017

Китобхонлик марафони

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида "Китоб марафони" тадбири ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, навқирон авлод вакилларининг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш, ёшларимизнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, пировардида уларнинг интеллектуал салоҳияти ва ўз иқтидорини намойиш этиш учун имконият яратиш, китобхонлик маданиятини оммалаштириш мақсадлари кўзланган.

Марафонда вилоятимизда фаолият олиб бораётган 60 нафар тадбиркор ёшлар иштирок этишди. Лойиҳа давомида ҳар бир иштирокчига "Тадбиркорлик сирлари" ўқув қўлланмаси тарқатилди. Марафон шартларига кўра, иштирокчилар мазкур қўлланмани белгиланган муддатда ўқиб тугатиши, сўнгра ҳакамлар ҳайъати томонидан қўлланма асосида тайёрланган тест саволларига жавоб беришлари лозим эди. Ўқув қўлланмани биринчилар қаторида ўқиб тугатган ва тест саволларига аниқ жавоб қайтарган 3 нафар иштирокчи танлов ғолиби дея эътироф этилди.

—Иш, ўқиш билан банд бўлиб кўпинча турмуш ва фаолиятимиз учун зарур бўлган адабиётлар, бадиий асарларни ўқишга вақт ажратолмаймиз,—дейди танлов ғолиби, "Оққош Бўрон замини" фермер хўжалиги раҳбари Нозигул Жумаева.—Шу маънода мазкур марафон муҳим аҳамиятга эга бўлди. Адабиётимизнинг дурдона асарларини ўқиш бўйича ҳам марафонлар ташкил этилса,нур устига аъло нур бўлар эди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.