Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 72 дан: 06.09.2017

*Фахрийлар Ватан ардоғида

Анзурат биби қувончи

Шофиркон туманида истиқомат қилаётган Анзурат биби Халимова шу йил 104 ёшга тўлди. Турмуш ўртоғи билан 7 нафар фарзандни уй-жойли қилиб, бугунги кунда 30 нафар невара ва 9 нафар чевара ардоғида яшаётган бу пири бадавлат онахон ҳаётида ғоят қувончли воқеа юз берди. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 августдаги фармонига асосан Ватанимиз истиқлолининг 26 йиллиги шарафига "Шуҳрат" медали билан мукофотланди.

Яқинда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев бир гуруҳ фаоллар ҳамроҳлигида Анзурат биби хонадонида бўлиб, онахонни бу юксак мукофот билан қутлади ҳамда Президент номидан медаль ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

—Менинг узоқ йиллик ҳаётим даладаги машаққатли меҳнат билан ўтган,—деди Анзурат биби вилоят раҳбарининг ташрифи чоғида.—Фарзандларим орасида олий маълумотлилари ҳам, оддий дала юмушлари билан банд бўлганлари ҳам бор. Аммо уларнинг ҳаммалари ҳаётда ўз ўринларини топиб, бугунги кунда истиқлол берган бахтли турмуш неъматларидан баҳраманддирлар. Бахтли инсонман. Ана шундай узоқ умр кечиришимнинг асосий боиси—Ватаним мус¬тақиллигини кўриш менга насиб этганидир.

Маросимда вилоят раҳбари онахонга Президен¬тимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, воҳада юз бераётган қувончли ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди. Мулоқот сўнгида Анзурат биби Халимова юртимиз осмонида ҳамиша тинчлик қуёши порлаб туриши, хал¬қимиз фаровонлиги ва бахт-саодати, истиқлолимиз абадийлигини тилаб, дуога қўл очди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.