Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 72 дан: 06.09.2017

Олий ўқув юртларида Мустақиллик дарслари

Бундан роппа-роса йигирма олти йил муқаддам Биринчи Президентимиз, атоқли давлат ва сиёсат арбоби ¬Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди.

Шу кундан эътиборан жаҳон харитасида янги мустақил ва суверен давлат — Ўз¬бекис¬тон Республикаси пайдо бўлди.

Жонажон Ватанимизнинг кўп минг йиллик тарихида янги давр — эркинлик ва озодлик, миллий тикланиш ва тараққиёт даври бошланди...

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Бухоро давлат университетининг катта йиғингоҳида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев иштирокида талабалар учун "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида ўтказилган Мустақиллик дарси ҳамда йирик давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовга бағишланган Хотира сабоғида республикамиз Президенти Шавкат Мирзи¬ёевнинг мамлакатимиз истиқлоли 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган нутқида баён этилган ана шу тарихий далиллар тилга олинди. Шундан сўнг нотиқ республикамиз мустақиллиги меъмори Ислом Каримовнинг она-диёримиз — Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаши, миллий давлатчилигимиз, азалий қадриятларимиз ва урф-одатларимизни, муқаддас динимизни тиклаш, халқимиз ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борган жўшқин фаолияти хусусида атрофлича тўхталди.

Бугунги кунда юртимиз аҳли, барча бухороликлар давлатимиз Биринчи раҳбари Ислом Каримов бошлаган эзгу ишларни муносиб давом эт¬тираётган Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариб, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида шижоат билан меҳнат қилаётганини таъкидлаган вилоят ҳокими воҳамизда амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари ҳа¬қида талабаларга маълумот берди. Шунингдек, у вилоятда олий таълимни ривожлантириш, юксак малакали, рақобатбардош мутахассис кадрларни тайёрлаш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, битирувчи ёшларга иш ўринлари яратиш масалалари қандай ҳал этилаётгани ҳақида ҳам сўз¬лаб берди.

Тадбир иштирокчиларининг кўплаб саволларига жавоб қайтарган Ўктам Барноев тест синовларида юқори балл олиб, Бухоро давлат универ¬ситетига грант асосида қабул қилинган бир гуруҳ талабаларга совғаларни топширди.

Вилоят ҳокими иштирокидаги Мустақиллик дарси ва Хотира сабоғи Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро фи¬лиа¬лида ҳам бўлиб ўтди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.