Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 72 дан: 06.09.2017

"Кўксарой"да қўшалоқ байрам

Бухоро шаҳридаги "Кўксарой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2200 нафарга яқин аҳоли яшайди. Уларнинг вакиллари — фаоллар, онахону отахонлар, ёшлар Мус¬тақиллик байрамини қўшалоқ шодиёна сифатида нишонладилар.

Гап шундаки, фуқаролар йиғини арафада ўз биносига эга бўлди. Эндиликда у ҳудудда қад ростлаган кўпқаватли уйнинг биринчи қаватида айнан маҳалла идораси учун ло¬йиҳа асосида мослаштириб қурилган хоналарда фаолиятини давом эттирмоқда.

Тўкин байрам дастурхони атрофидаги гурунгда юртдаги, одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди, шукроналикка йўғрилган тилаклар айтилди.

— Илгари идорамиз икки хонали уйда жойлашган бўлиб, бу ерда раис, котиба, маслаҳатчи, посбон ўз ишини юритишга қийналарди,—деди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳурмат Ҳодиева.— Энди эса шароитимиз бошқача. Фуқароларни алоҳида қабул қилиш, ёшлар билан иш олиб бориш, жамоатчилик иштирокида долзарб муаммоларни муҳокама қилишда қулайлик яратилди.

Яна бир эътиборли жиҳат. Ҳудудда тинчлик-осойишталикни, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар олдини олиш долзарб масала ҳисобланади. Эндиликда ички ишлар профилактика инспектори ҳам йиғин идораси биносида фаолият юритиши жамоатчилик билан ҳамкорлик самарадорлигини оширишда қўл келади.

Умуман, маҳалла ҳудудида кейинги бир йилда қатор ўз¬гаришлар ҳам бўлди. Ташкил этилган ўйин майдончаси болажонлар билан доимо гавжум. Ҳудуддаги "Дил¬ноза" тикув цехи фаолиятининг кенгайтирилиши туфайли ўнга яқин хотин-қиз ишга жойлашди.

Э. ҲУСЕНОВ.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.