Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 72 дан: 06.09.2017

Келажак сардорлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда имзоланган қўшма хатларга асосан 2017 йил 4-5 сентябрь кунлари республиканинг барча ҳудудлари, жумладан вилоятимиз умумтаълим мактабларида синф Сардорлар кенгаши, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида гуруҳ Етакчилар кенгаши сайловлари ҳамда туман ва шаҳар Кенгашларида "Камалак"ка аъзоман!" ло-йиҳалари ташкил этилди. Уларда сўзга чиққан иштирокчилар сайланганларни Ватан олдидаги бу муқаддас ва шарафли бурчга киришаётгани билан муборакбод этар эканлар, ҳақли равишда иқтидорли ёшларни келажак сардорлари, дея эътироф этдилар.

Қайд этилганидек, ушбу сайловлар ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда миллий ифтихор ва ўзликни англаш, ватанпарварлик, ўз халқининг тарихи ҳамда маданиятини ҳурмат қилишдек фазилатларни шакллантириш борасидаги улкан ишларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда таълим муассасаларининг аълочи, иқтидорли тенгдошлари орасида ҳар томонлама ўрнак бўлган ўқувчилар аъзолик қасам¬ёдини қабул қилдилар ва уларга кўкрак нишонлари тақдим этилди. Ватанни мадҳ этувчи, бахтли болалик ва ёшликни тараннум этувчи тароналар, рақслардан иборат байрам дастурлари ташкил этилди.

— Мен "Камалак" болалар ташкилотининг Сардорлар кенгашига сайланганимдан ниҳоятда хурсандман, — дейди Шофиркон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактаби 7-синф ўқувчиси Мирзиё Шарифбоев. — Бунда аввало синфдошларимнинг далдаси менга кўмак бўлди. Бугун "Камалак"ка аъзоман" кўкрак нишони кўксимга қадалар экан, зиммамдаги вазифа масъулиятини яна бир карра чуқур ҳис этдим. Сардорлик фаолиятим давомида тортинчоқ, уятчанлиги сабабли ўз билим ва қобилиятини намоён этишга қийналадиган ўқувчилар билан ишлашни мақсад қилганман. Мана шу важ билан паст ўзлаштирувчилар сафига тушиб қолган тенгдошларимни аълочилар қаторига қўшишни истайман.

Зарнигор НАФИДДИНОВА, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бўлим мудири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.