Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 72 дан: 06.09.2017

*Ёшлар олами

Навқирон иқтидор эгаси дунё кезади

Ҳеч мушоҳада қилиб кўрганмисиз: нега мактабга қатнай бошлаган ўғил-қизимизга ранглар билан ишлашни, тасвирий санъатни ўргатамиз. Уларга билганимизча, суратлар, натюрморт ёки табиат манза¬ралари туширилган пей¬зажлар чизиб бериб, жажжи юракчаларида санъатга меҳр уйғотишга ури¬намиз. Таълим-тарбияда тасвирий санъатнинг ўрни ва аҳа¬мияти беқиёс. Биргина мусаввирликни олсак, қа¬ламтасвир, рангтасвир, ҳайкалтарошлик каби санъатнинг нафис турлари эстетик дидни ўс¬-тириши, тафаккурни бо¬йитиши баробарида ҳар бир ўғил-қизни руҳан шакл¬лантиради ва улғайтиради. Шу нуқтаи назардан, ушбу сеҳрли ижод оламига ошуфталик ёш миниатюрачи рассом Муроджон Ҳабибовда ҳам мур¬ғак болалик давридан бошланган.

Эски шаҳарнинг Тоқи Заргарон, Тоқи Телпакфурушон обидалари, Лабиҳовуз ансамбли, Кўкалдош, Нодирдевонбеги каби мадрасалари, яна ўнлаб хонақоҳ, мақбара ва қадимий ёдгорликлари ҳамда уларга ишланган тасвирлар, нақшу нигорлар, фақат кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳримиз тарихига дахлдор услублар не-не меҳмон ёхуд сайёҳлар ва ҳамюрт¬ларимизни ҳайратда қолдирмаган. Ана шу илоҳий ижод ¬самараси бўлган санъат Муроджон Ҳабибовни ҳам ўзига мафтун этди, мусаввирлик ҳунарига меҳр қўйди. Ўсмирлигидан айниқса, жажжи санъат намуналари бўл¬ган турли гул қоғоз, тери, панно ёки бежирим қутичаларга солинган миниатюра тасвирлари уни ром эта бошлади. Шу боис у бу борадаги дастлабки сабоқни устози ва отаси Ҳамид Ҳабибовдан олган бўлса, кейинчалик таниқли мусаввир Раҳмон Бақоевга шогирд тушди. Устозлар кўмагида Буюк ипак йўлининг савдо карвонлари, қадимий шаҳарлар обидалари, мўъ¬жизакор табиатнинг наботот ва ҳайвонот олами унинг қўл ишларида асосий мавзуга айланди.

Энди у шариф шаҳримиз меъморий ёдгорликлари билан чекланиб қолмасдан, ўрта асрлар мумтоз адабиётининг ёрқин намояндалари Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Лутфий каби алломалар асарлари бош қаҳрамонларини полотнода гавдалантиришдек мураккаб жанрга қўл урди.

— Бу услуб ўрта асрлар Уйғониш давридан сайқал топган миниатюра санъатининг йирик вакили Камолиддин Беҳзоддан бизга мерос бўлиб қолган,— дейди Муроджон Ҳабибов. — Ўша даврда яратилган рангтасвир асарларининг маънавий қиймати айни кунда бутун дунёда тан олинган. Шу боис ҳар бир миниатюрачи мусаввир Беҳзод ҳазратларини ўзига ғойибона устоз деб билади. Мен ҳам бу борада илк машқларимни Хусрав Деҳлавий китобига ишланган миниатюра асарларини кўчиришдан бошлаганман. Кейинчалик Алишер ¬Навоийнинг "Хамса" асарига ишланган миниатюралар композицияси ме¬ни ўзига мафтун этди. Маш¬ҳур беш достонга чизилган суратларни бирма-бир ўргандим.

М. Ҳабибов қаламига мансуб миниатюра намуналари, бежирим ишланган лавҳалар ва асарларга бағишлаб битилган суратларни қадим шаҳримизда ҳар йили анъанавий ўтказиладиган "Ипак ва зираворлар" халқаро фес¬тивали, пойтахтдаги нуфузли кўргазмаларда кўриш мумкин. Изланувчанлиги туфайли йилдан йилга истеъдоди сайқал топиб бораётган ёш мусаввир эндигина 23 ёшни тўлди¬раётганига қа¬рамай, ўз санъатини кўҳна қитъа¬да, 2013 йил куз ойларида Буюк Британияда намойиш қилишга, мухлису ¬мутахассислар эътиборини қозонишга улгурди. 2016 йилга келиб у уч маротаба ана шу қитъага ташриф буюриб, хорижлик ҳамкасблари билан танишди, қатор дўстлар орттирди, ўзбек миниатюра санъатини кўз-кўз қилиш бахтига мушарраф бўлди. Қолаверса, ҳунари туфайли Муроджон уммонортини ҳам забт этганлардан. Шу йил январь ойида у АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида ташкиллаштирилган "Cha Mega shou" халқаро кўргазмасида иштирок этиб қайтди. Муроджон ўз ижод намуналари, шахсий асарлари коллекциясини мун¬тазам бойитиб бормоқда. Демак, ҳали янгидан-янги ижодий муваффақиятлар олдинда.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.