Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 72 дан: 06.09.2017

Вирусли гепатит А — "ифлос қўл" касаллиги

Вирусли гепатит А тури юқумли касаллик бўлиб, бунда вирус жигар ҳужайраларини жароҳатлайди. У одам организмига оғиз орқали вирус билан зарарланган сув ва озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш оқибатида юқади.

Касаллик гепатит билан оғриётган беморлардан юқади. Вируслар кўплаб миқдорда уларнинг нажаси, пешоби, сўлаги, қусуғи, нафас йўлларининг шилимшиқ суюқлиги орқали ажралиб чиқади. Шунинг учун бемор фойдаланган идиш- товоқлар, чойшаб, ёстиқ жилди, кийим-кечаги, ўйинчоқлари, сўрғичлари, ҳожат туваклари ва бемордан қолган овқат қолдиқлари вирус билан зарарланган бўлиши мумкин.

Касалликнинг юзага келишидан тозаликка риоя қилмаслик, яъни овқатланишдан олдин қўлларни совунлаб ювмаслик, мева ва сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш ҳамда қайнатилмаган сувни ичиш сабаб бўлади. Шунинг учун касаллик кўпроқ болаларда учрайди. Пашшалар касалликни юқишида етакчи роль ўйнайди. Биргина пашша ичаги, қаноти ва танасида миллионлаб касаллик қўзғатувчи микробларни, шунингдек, гепатит вирусларини ҳам ташийди.

Организмга вирус тушиши билан касаллик бирданига бошланмайди. Дастлаб вирус организмда кўпаяди. Бу давр клиник белгиларсиз кечади ва касалликнинг яширин даври де¬йилади. Бу давр гепатитнинг А турида 3-6 ҳафтагача давом этиши мумкин.

Касаллик дастлаб иситманинг кўтарилиши, иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айниши, овқатлангандан кейин қусиш каби ҳолатлар орқали ўзини намоён этади. Шундан сўнг касалликнинг сариқлик даври бошланади. Бунда кўзнинг шиллиқ қавати, тери сарғая бошлайди. Сарғайиш даври 1-2 ҳафтагача давом этади.

Баъзида сариқлик аломатлари яққол кузатилмаслиги мумкин. Юқоридаги ҳолатлар кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. Касаллик қанча эрта аниқланса, даволаниш шунчалик тез самара беради. Ўзидан асорат қолдирмайди.

Касалликнинг яширин ва бошлан¬ғич даврларида ҳамда яққол сариқлик белгиларисиз турларида бемор атрофидагилар учун хавфли бўлади. У ўзи билмаган ҳолда, оила аъзолари, айниқса болаларга касалликни юқтириши мумкин.

Беморга бадандаги сариқлик ўтгунча, одатдагидан кўра кўпроқ суюқлик, хусусан, газланмаган сув, наъматак дамламаси, унча ширин бўлмаган компотлар, оддий қайнатилган сув ичириш зарур. Бунда болага турли ширин ичимликлар (кока-кола, фанта ва бош¬қалар)ни бериш мумкин эмас. Беморга қайнатиб ёки буғда димлаб пиширилган таомлар бериш керак.

Қовурма таомлар, думба, чарви каби ҳайвон ёғларидан тайёрланган таомларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Парҳезга қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Тўғри ташкил этилган пар¬ҳез жигарни зўриқтирмайди ва фаолият тез тикланишига ёрдам беради.

Барчамиз фарзандларимиз соғ¬лиги учун масъулдирмиз. Уларни болаликдан шахсий гигиена қоидаларига ўргатсакгина, уларни нафақат гепатитдан, балки кўпгина ошқозон-ичак ва гижжа касалликларидан ҳимоя қилишимиз мумкин.

Д. ЗАБИТОВ, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий тадқиқот инсти¬тути Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси директори.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.