Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 71 дан: 03.09.2017

Янги савдо маркази ишга тушди

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами кунида Бухоро шаҳрида "Korzinka.uz" замонавий савдо маркази иш бошлади.

Унинг очилиш маросимида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев сўзга чиқиб, йиғилганларни Истиқлол байрами ва Ҳайит куни билан қутлади. Ушбу замонавий савдо маркази аҳолининг истеъмол молларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, уларга қулай имконият ва шароитлар яратиш, бир сўз билан айтганда, халқни рози қилиш йўлида амалга оширилаётган муҳим саъй-ҳаракатлардан яна бири эканини қайд этди.

Савдо тармоғида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил қилинган. Маҳаллий фермерлар учун ажратилган павильонда исталган турдаги қишлоқ хўжалиги неъматларини ҳамёнбоп нархларда харид қилиш мумкин.

Майдони бўйича вилоятдаги энг йирик маданиятли хизмат кўрсатиш масканида барча замонавий шароитлар яратилган. Музлаткич-витриналар, ҳаво алмаштириш, электрон тарозилар, компьютер-касса аппаратлари, тўлов терминаллари ва бошқа техник воситалар харидорларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради.

Савдо марказининг истиқбол имкониятлари кенг. Бу ерда замонавий либослар, пойабзаллар бутик-дўконлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Шунинг натижасида 120 та янги иш ўрни яратилади.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

Сергей ПОЛЕТАЕВ ва Тоҳиржон ИСТАТОВ олган суратлар.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.