Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 71 дан: 03.09.2017

Мустақиллик дарслари

2 сентябрда барча таълим даргоҳларида Мустақиллик дарслари бўлиб ўтди.

Мустақиллик ҳақида сўз кетганда юрак ҳаяжон билан ларзага келади. Қалбда фахр-ифтихор туйғуси жўш уради. Вилоятнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Бухоро туманидаги 10-сон умумтаълим мактаби ва Галаосиё саноат касб-ҳунар коллежларида ҳам "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида ўтказилган дарсларда ўқувчиларга истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган беқиёс ислоҳотларнинг моҳияти, иқтисодиётимиз салоҳияти ва қудрати кун сайин юксалиб бораётгани ҳақида атрофлича тушунтирилди.

—Анъанавий тарз¬да ўтказилаётган бу дарслар ўқувчиларга катта сабоқ бермоқда,—дейди тумандаги 10-умумтаълим мактаби директори Отабек Рамазонов.—Ушбу дарслар ўқувчилар қалбида Ватан, халқ, миллий истиқлол ғоясига садоқат, эртанги кунга ишонч каби туйғуларни чуқур сингдиришга хизмат қилади. Шу куни мактабимизга илк қадам қўйган 56 нафар 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди. 30 нафар ўқувчининг 10-синфга қабул қилингани барча учун айни муддао бўлди.

Дарслар давомида Мус¬тақиллигимизга асос солган мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хотираси ёд этилди, Ўзбекистоннинг буюк келажаги, тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги фидокорона меҳнатлари ҳақида ҳикоя қилинди.

— Ислом Каримов — мамлакатимизнинг ҳар томонлама мустаҳкам пойдеворини ўрнатган, уни ривожланган давлатлар қа-торига кўтариш, халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, жамият фаровонлигини ошириш йўлида бутун умрини бахшида этган миллатимизнинг бебаҳо фарзанди,—деди мазкур тадбирларда сўзга чиққан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Зариф Комилов.—Унинг шонли ҳаёти, кенг кўламли, ибратли умр йўли, қолдирган бой, илмий, сиёсий, маънавий, маданий меросини ўрганиш, кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, келажак авлодларга асл ҳолича етказиш шу заминда туғилиб камол топаётган ҳар бир инсон учун муқаддас ва шарафли бурчдир.

Вилоятимизнинг барча таълим даргоҳларида бўлиб ўтган бу каби дарслар ёш авлодга Ватан ва озодлик қадрини яна бир марта англатгани билан муҳим аҳамият касб этади.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.