Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 70 дан: 30.08.2017

Халқ таълими: ислоҳотлар, янгиликлар, вазифалар

Айни кунларда мамлакатимизда барча жабҳалар қатори умумий ўрта таълим тизимида ҳам жиддий ўзгаришлар, янгиланишлар юз бер¬моқда. Бу ҳол аввало умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда ўн бир йиллик ўрта таълимнинг жорий этилишида намоён бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, якунланган ўқув йилида вилоятимиздаги 536 та мактабнинг 9-синфла¬рини жа¬ми 26326 нафар ўқувчи битирди. Уларнинг ота-оналарига вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан янги 2017-2018 ўқув йилида ўғил-қизлар ўқишни 10-синфда давом эт¬тиришлари мумкинлиги билдирилган махсус таклифномалар юборилди. Ўр¬га¬нишлар натижасида маълум бўл¬дики, би¬тирув¬чиларнинг 17 минг 994 на¬фари ёхуд 68,4 фои¬зи айнан мактабларда таҳсил олиш истагида экан. Улар халқ таълими бош¬қармаси томонидан реестрдан ўтказилди.

— Президентимиз раислигида шу йил 2 август куни халқ таълими соҳасидаги исло¬ҳотлар маса¬ла¬ларига бағишлаб ўтказилган ¬видеоселектор йи¬ғи¬лишида белгиланган вазифалар бу борадаги фао¬лиятимиз мезони бўляпти, — дейди вилоят халқ таълими бош¬қармаси методисти Олим Ҳафизов. — Муассасамиз ва унинг жойлардаги бўлимларида тузилган 212 та ишчи гуруҳи томонидан она-оталар билан мазкур йиғилишда кўтарилган масалалар бўйича суҳбат ўтказилди.

Дарвоқе, таълим ўзбек, шунингдек, рус тилларида олиб бориладиган ўқув муассасалари ўқувчиларини 15 турдаги 10-синф дарсликлари билан таъминлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, вилоятдаги барча мактабларга янги ўқув йилидан жами 33604 нафар бола 1-синфга қабул қилинади. Уларга "Президент совғаси" сифатида 12 номдаги ўқув қуроллари солинган мактаб сумкалари етказилмоқда.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.