Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 70 дан: 30.08.2017

Партиялар ҳаёти: ЎзХДП

Тўйга тўёна билан

Ғиждувон туманининг Ғишти маҳалласида яшовчи Ойниса Рўзиева ҳудуддаги 56-ўрта мактабда хизматчи бўлиб ишлайди. Лекин оладиган маоши рўзғор тебратишга аранг етарди. Яқинда Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгашининг бир гуруҳ фаоллари унинг хонадонида бўлишди. Вояга етмаган бир нафар фарзандини тарбиялаётган бу аёлнинг яшаш шароитини ўрганишди. Шу асосда партиядан сайланган вилоят Кенгаши депутати Нодира Алимова ушбу фуқаронинг иш ҳақи миқдорини ошириш юзасидан вилоят халқ таълими бошқармасига депутатлик сўрови билан мурожаат қилди. Мазкур сўров ижроси назоратга олинди ва шундан сўнг масала ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари, ғиждувонлик Гуландом Бозорованинг иш билан таъминланишида ҳам партия фаолларининг кўмаги катта бўлди. Шунингдек, ҳар иккала эҳтиёжманд оила аъзоларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Булар — ЎзХДП вилоят кенгаши томонидан Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида амалга оширилган бир қанча хайрли ишлар сирасидандир.

—Мақсадимиз—электорат ман¬фаатларини кўзлаган ҳолда фуқа¬роларнинг ижтимоий ҳимоясини ¬ку¬чайтириш, уларнинг порлоқ келажагимизга ишончини янада мустаҳ¬камлашдир,—дейди партия вилоят кен¬гаши раисининг мафкура ва тар¬ғибот-ташвиқот масалалари бўйича ўринбосари Шоиста Набиева.—"Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" умумий шиори остида ўтказаётган ҳар бир тадбиримиз, саъй-ҳаракатларимиз замирида айни шу эзгу ният ётибди. Ўйлайманки, турли лойиҳалар доирасида амалга ошираётган бу каби ишларимиз қутлуғ айёмга муносиб тўёна бўлади.

Дарвоқе, куни кеча ЎзХДП вилоят кенгаши ташаббусига асосан Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйида байрам кечаси бўлиб ўтди. Тўкин дас¬турхон атрофида партия фаоллари болажонлар билан дилдан суҳбат қурдилар, уларга китоблар совға қилдилар. Умуман, "Ҳар бир болага—меҳр-эътибор" лойиҳасига биноан уюштирилган мазкур тадбир мурғак қалб эгаларида катта таассурот қолдирди. Шунингдек, ушбу масканда таълим ва тарбия олаётган 110 нафар ўғил-қизни вилоят Кенгаши депутатлари оталиққа олганлари ҳам диққатга сазовор.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.