Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 70 дан: 30.08.2017

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

Байрамолди йўқламасида: Қоракўл тумани

Инвестиция: сифатли маҳсулот, экспорт ва янги иш ўринлари

Мамлакатимиз иқтисодиётнинг кўпгина соҳалари, айниқса, нефть ва газ саноати йў¬налишида ¬жаҳоннинг етакчи давлатлари билан кенг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. "Ўзбекнефтегаз" мил¬лий холдинг компанияси ва Россия Федерациясининг -"ЛУКОЙЛ" компанияси иштирокидаги вилоятимизнинг "Қандим газоконденсат конлари гуруҳини ўзлаштириш" лойиҳаси ҳам бунга ёрқин мисоллардан бири. Унинг каттагина қисми Қоракўл ҳудудида жойлашган.

Шу ўринда лойиҳанинг муҳим бўғини Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ҳақида тўхталиш жоиз. У йилига 8,1 миллиард куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга йирик заводни, 110 дан ортиқ қазиш қудуғи, 4 та йиғув пункти ва 11 та махсус майдондан иборат табиий газ тўплаш тизимини ўз ичига олган.

Газ конлари гуруҳини ўзлаштириш лойиҳаси доирасида кўп¬лаб ишлар амалга оширилди. Умумий узунлиги 370 километр бўлган газ қувури фойдаланишга топширилди. Шу билан бир қаторда 160 километр автомобиль йўли қурилди.

8 мингдан зиёд киши, жумладан, бир неча юзлаб қоракўллик ёшлар меҳнат қилаётган бунёдкорлик мажмуасида ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, лойи¬ҳанинг дастлабки босқичига хорижий компаниянинг йўналтириладиган инвестицияси ҳажми 3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлиши кутилмоқда.

Тезкор суръатларда қурилаётган Қандим газни қайта ишлаш заводи республикадаги турдош корхоналар орасида энг замонавий технологик ускуналар билан жиҳозлангани жиҳатдан ажралиб туради.

Унинг биринчи навбатини муддатидан олдин, жорий йилнинг декабрида фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.

Корхона лойиҳа қувватини ўзлаштириш асносида унда меҳнат қиладиган ишчилар сони 2 минг кишига етади.

Яна бир муҳим жиҳат. Завод ишга тушгач, мамлакатимизнинг етакчи экспортчи корхоналаридан бирига айланади.

Ҳавас қилса арзигули бозор

Бозорлар—юртнинг иж¬тимоий-иқтисодий қуввати, турмуши фаровонлиги кўз¬гуси. Уларга қараб, эл дастурхони тўкинлиги, ¬савдо маданиятига баҳо берилади. Яқинда реконструкция қилиниб, ишга туширилган Қоракўл деҳқон бозорида бўлган киши бу масканнинг ана шу меъёрларга мослигига ишонч ҳосил қилади.

Янги савдо объекти меъморий ечимлари, замонавийлиги ва яратилган қулайликлари билан ажралиб туради. Ло¬йиҳа-смета қиймати 7,1 миллиард сўмлик иншоот Ташқи иқтисодий фао¬лият миллий банки туман бўлими томонидан ажратилган кредит ҳамда тадбиркорлар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан бунёд этилди.

Ўзига хос савдо мажмуаси 200 та раста, гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари, қуруқ ме-валар, турли ширинликлар билан савдо қили¬надиган павильонлар, кўплаб дўконлардан иборат.

Бозорда харидор ва тадбиркорлар учун барча шароитлар яратилган.

—Илгари очиқ ҳавода—жазирама ва совуқ кунларда савдо қилардик. Айниқса, ёғингарчилик, лойгарчиликда қадам ¬ташлаш осон бўлмаган,— дейди тадбиркорлардан бири Садриддин Саидов.—Мана, энди ҳаммаси ортда қолди. Усти ёпиқ расталар қурилгани, ҳу¬дудга асфальт ётқизилгани ажойиб иш бўл¬ди. Ҳар қандай об-ҳаво шароити ҳам ноқулайлик туғдирмайди.

Бозор раҳбариятининг маълум қилишича, мазкур савдо мажмуаси яқинида 400 та машина учун мўлжалланган иккита автотураргоҳ қурилиши ҳам режалаштирилмоқда.

Ризқ мўл, хирмон баракали бўлсин

Суратда: фермер хўжалик иш бошқарувчиси Аскар Оймуродов.

"Мўйначи ҳунарманд" фермер хўжалиги туманда пешқадам кўп тармоқли субъект сифатида тилга тушган. "Қозон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ушбу хўжалик Бобоқул Йўлдашов номи билан боғлиқ.

Мана ўн йилдирки, унинг ишини ўғли Аҳрор Бобоқулов давом эттирмоқда. Ҳозирда хўжалик қарамоғидаги 110 гектар ернинг 40 гектарида пахта, 42 гектарида ғалла, қолганида сабзавот ва чорва моллари учун ем-хашак етиштирилади. Шунингдек, бу ерда қорамолчилик ҳам йўлга қўйилган. Хўжалик йилига 1,5-2 тоннагача гўшт етиштириб, эл маъмурчилигига ҳисса қўшмоқда.

—Ўтган йиллар давомида хўжалик яхшигина даромад кўрди,—дейди Аҳрор ака биз билан суҳбатда.—Шунинг ҳисобига 2 та "МТЗ-80", "МТЗ-82" русумли ҳайдов трактори, ўрим агрегатлари, ўғит сепиш, зараркунандаларга қарши дори сепиш ускуналари каби 15 та техника харид қилдик. Айни пайтда улардан нафақат ўзимизда, балки бошқа фермер хўжаликлари учун ҳам фойдаланилмоқда.

Жорий йилда хўжалик давлатга мўлжалдаги 120 тонна ўрнига 137 тонна дон сотиб, шарт¬номавий режани ошириб бажарди.

"Мўйначи ҳунарманд" пахтакорларининг ҳам ниятлари катта. Улар ҳосилдорликни 42 центнерга етказмоқчилар.

Қайд этиш лозимки, туманда фаолият юритаётган 552 та фермер хўжалиги 16076 гектар экин ерида деҳқончилик қилади.

6046 гектар ерга дон сочган Қоракўл миришкорлари мўл ҳосил етиштириб, унинг 15420 тоннасини давлатга сотишди. Ғалладан бўшаган майдонларга экилган сабзавот, картошка, кунгабоқар, полиз ва турли хил дуккакли экинлардан кузда мўл ҳосил олинади. Элимиз ризқ-насибаси кўпаяди, деҳқон рўзғорига қут-барака ёғилади.

Эрта баҳорда 10030 гектар майдонга чигит экиб ундирган қоракўллик деҳқонлар ғўза парваришини оби тобида олиб боришяпти. Пахтакорлар бу йил давлатга 30 минг тонна "оқ олтин" етиштириб беришга аҳд қилганлар.

Мамлакатимиздаги изчил ислоҳотлар туфайли қишлоқ аҳлида ерга, мулк¬ка эгалик ҳисси ортиб, етиштирилаётган ҳосил ҳам баракали, ҳам сифатли бўлиб бормоқда. Пировардида, халқимиз турмуши янада фаровонлашаётир.

"Фермер бой бўлса — халқ бой бўлади" деган пурмаъно сўзлар ҳаётий ҳақиқатга айланди.

Бу мактабнинг мамлакатда ўз ўрни бор

Жорий йил июль ойи охирларида Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган математика бўйича халқаро мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Қоракўл туман 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг ўқувчилари катта муваффақиятга эришди.

Билимдонлик синовида қатнашган тўрт нафар ўғил-қиз соврин билан қайт¬ди. 7-синф ўқувчилари Севара Остонова ва Дониёр Исмоилов олтин, Олимжон Олимов, 8-синф ўқувчиси Исмоил Пўлатов кумуш медалга сазовор бўлди.

Бу мусобақада иштирок этган дунёнинг 41 мамлакати вакиллари ўртасида иккинчи натижа ҳисобланади.

Таъкидлаш керак, ўз давлатининг энг кучлилари саналган бир юз олтмишдан зиёд иштирокчилар орасида эришилган бу муваффақият ҳар қандай тасодифни инкор этади. Қолаверса, ушбу мактаб-интернат ўқувчилари қатор йиллардан буён билимдонлик соҳасида халқаро баҳс¬ларда совриндорлар сафидан ўрин олиб келишмоқда. Масалан, Аббос Сайлиев 2015 йилда Хитойда ташкил этилган халқаро фан олимпиадасида кумуш медални қўлга киритди. Ўтган йили Таи¬ланд Қироллигида ўтказилган математика бўйича билимдонлар беллашувида Шаҳбоз Ҳасанов жамоавий баҳсларда иккинчи, яккалик синовида учинчи сов¬риндор бўлди.

Бу муваффақиятларнинг омили нимада?

—Аввало, шуни айтиш жоизки, мамлакатимизда мустақиллик йилларида барча соҳалар каби таълим тизимини ислоҳ қилишга, унда халқаро стандартларга жавоб берадиган миллий андазаларни жорий этишга катта эътибор қаратилди,—дейди 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори Темир Рўзиев.—Ёшларнинг чуқур билим олиши учун кенг имкониятлар яратилди. Масалан, билим даргоҳимиз моддий-техника базаси ҳавасли даражада мустаҳкам. Дарслар ахборот-коммуникацион технологиялар асосида олиб борилмоқда. Ўқитувчиларимиз илғор педагогик технологияларни қўллаш орқали таълим самарадорлигига эришишда катта тажрибага эга. Бунда ўқувчилари халқаро фан олимпиа¬далари ва мусобақаларида юқори натижаларга эришган Умид Арабов, Шерназар Саломов ва Зуфар Ўдаев каби устозларнинг ўз ўрни бор.

Бугун нафақат вилоятимиз, балки республикамизда Бухоро давлат университети ҳузуридаги 3-Қоракўл академик лицейида таълим олишни ҳавас қилувчи ёшлар оз эмас. Лекин қатъий мезонлар асосида ўқувчиларни сараланган ҳолда қабул қиладиган бу билим даргоҳига кириш синовидан ўтиш 150 нафар йигит-қизга насиб этади. Бу ҳақда тўхталишимизнинг боиси бор. Ана шу ёшлар сафига ҳар йили мактаб-интернат битирувчиларининг 90-95 фоизи қўшилади.

Август ойи бошларида академик лицейда учинчи босқич ўқувчиси, Бразилияда математика бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада совриндор бўлиб қайтган Абдумалик Абдуқаюмовни шарафлаш маросимига мактаб-интернатнинг халқаро билимдонлик баҳсида катта ютуққа эришган тўрт нафар ўқувчиси ҳам таклиф этилиб, эҳтиром кўрсатилди. Барчасига туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Бунинг рамзий маъноси бор. Аниқроғи, академик лицейнинг халқаро фан олимпиадаларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиганлар орасида мактаб-интернат вакилларининг ўз ўрни бўлади.

Сифатли ичимлик суви — ҳар бир хонадонга

Ижтимоий масалалар соҳасида истеъмолчиларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш муҳим ўрин тутади. Тан олиш керак, туманда бу борадаги муаммо анча йиллардан буён кўндаланг турибди.

Ҳозирги пайтда фақат туман маркази истеъмолчилари ва 687 та қишлоқ аҳоли пунктининг 146 хонадонигина марказлашган ичимлик сувидан баҳраманд, холос. Бош¬қача қилиб айтганда, ҳудуд аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 11,5 фоизни ташкил этмоқда. Қувурларнинг 64 фои¬зи эскириб, яроқсиз ҳолга келгани ҳам муаммонинг асосий сабабларидан бири.

Соҳа моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тизим тармоқларини қайта қуриш орқалигина истеъмолчилар эҳтиёжини тўлиқ қондириш мумкин. Мамлакатимиз Биринчи Президентининг 2013 йил 15 июлда қабул қилинган "Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш лойиҳасини Халқ¬аро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унда 2017-2018 йиллар мобайнида умумий қиймати 139,5 миллион АҚШ долла¬рига тенг лойиҳани амал¬га ошириш кўзда тутилган.

Бунёдкорлик дастурига мувофиқ туманнинг "Дўст¬лик" МФЙ ҳудудида сиғими 400 метр куб бўлган резервуар барпо этилмоқда. Ҳо¬зирда объектда қури¬лиш-монтаж ишлари 70 фоизга ¬уддаланди. Шунингдек, "Дўст¬лик" сув иншоотида реконструкция иш¬лари олиб бо¬рилмоқда. Айни пайтда, маъмурий би¬но, машина ва техникалар учун замонавий ёпиқ тураргоҳ ҳам қурилмоқда.

Айни пайтда, "Дарғали" МФЙ ҳудудидаги 5 та қишлоқ ва Қоракўл шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Шермуҳаммедов, Табиблар кўчалари бўйлаб қувурлар ётқизилаётир.

Олдинда эса Инвестиция лойиҳаси асосида умумий узунлиги 1100 километр масофадаги турли диаметрли сув қувурлари, сиғими 250 куб метрли 20 та сув минораси, 2 та оби ҳаёт тарқатиш иншоо¬тини бунёд этиш каби вазифалар турибди. 2018 йилда тумандаги жами 105 та аҳоли пунктидаги хонадонларнинг барчаси сифатли ичимлик суви билан таъминланади.

Бунёдкорлик ишлари авжида

Бир вақтлар республикамизнинг энг чекка, қолоқ ҳудудларидан бири бўлган Қоракўл тумани истиқлол йилларида бошқа ҳудудлар қатори ислоҳотлар ва ўзгаришлар майдонига айланди. Олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида туманнинг ижтимоий-иқти¬содий салоҳияти кундан кунга ¬юксалмоқда. Янги ишга туширилаётган корхоналар Қоракўлнинг иқтисодий қудратини ошираётган бўлса, ҳар қадамдаги қурилиш ва ободончилик ишлари ҳудуд чиройига чирой қўшмоқда. Туманга анча йиллар аввал ташриф буюрган киши бугун қайта ўзгаришларга ҳавас қилиши аниқ.

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган ҳудудий дастурга мувофиқ, Қоракўлда ҳам аҳоли турмуш шароитларини ҳар томонлама яхшилаш, уларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари учун қулайликлар яратиш борасида қилинаётган ишлар авжида.

Амалга оширилаётган ишлар орасида қишлоқ жойларда янгиланган лойиҳалар асосида замонавий арзон уй-жойлар қурилиши муҳим ўрин эгаллайди.

—Ўтган йиллардагидек жорий йилда ҳам қишлоқ аҳоли пунктларимизда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши кенг кўламда давом эттирилмоқда,—дейди туман ҳокимлиги қурилиш масалалари бўйича бош мутахассиси Рустам Қўчқоров. — Дастурга кўра, 2 та массивда жами қиймати 3673,3 миллион сўмлик 32 та, жумладан, Бобо¬исоми аҳоли пунктида 10 та 1 қаватли, 2 сотихли, 3 хонали, Мўйтоб аҳоли пунктида 6 та 2 қаватли, 4 сотихли, 4 хонали уй-жойлар қуриб, фойдаланишга топширилади.

Бунёдкорлик ишларини "Қоракўл Азнафис", "Қораун иншоот қурилиш", "Бунёд Шахзод Файз" каби масъулияти чекланган жамиятлари олиб бормоқда.

Шунингдек, Президентимизнинг 2016 йил 22 декабрдаги "Маҳаллий ҳокимият ва давлат бошқаруви органларининг раҳбар ходимлари учун хизмат ¬турар-жой уйларини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бобоисоми аҳоли пункти ҳудудида 8та, 2 қаватли, 4 сотихли, 4 хонали хизмат турар-жойлари қуриляпти.

Барча объектларда ишлар ниҳоясига етказилмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик шодиёналарига муносиб тайёргарлик кўриш мақcадида туманда ободонлаштириш ва ички йўлларни таъмирлаш ишлари ҳам жадал давом эттирилмоқда.

Ушбу саҳифа "Бухоронома" мухбири Саидбек ШАМСИЕВ томонидан тайёрланди.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.