Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 70 дан: 30.08.2017

*Ҳокимлик соати

Инсон манфаатлари—барча нарсадан устун

Шу йилнинг 29 август куни бўлиб ўтган вилоят ҳокимлик соати йиғилиши шаҳар ва туманлар билан боғланган ҳолда видеоселектор тарзида ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳо¬кимлик аппарати масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, жойлардаги мутасаддилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Йиғилишни бошқариб бор¬ган вилоят ҳокими Ўктам Барноев давлатимиз раҳбари фармонларига биноан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан фахрий унвон, орден ва медалларга сазовор бўлган воҳамиз вакилларини қизғин муборакбод этиб, уларга янги меҳнат зафарлари, сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат тилади. Шундан сўнг у сўнгги икки ҳафта мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, шунингдек, ҳукумат қарорларининг мазмун-моҳияти ва уларни амалга ошириш чора-тадбирлари хусусида батафсил тўхталди. Вилоят раҳ¬бари республикамиз Президентининг 2017 йил 16 августдаги "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда "2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техник ресурсларни ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларини рўёбга чиқариш бў¬йича мутасаддиларга аниқ топшириқларни берди.

Йиғилишда жорий йил 3-чоракда, шу жумладан август ойи учун белгиланган солиқ тушумлари ва даромадлар режасининг бажарилиши тўғрисидаги масала муҳокама этилиб, бу борада қолоқликка йўл қўйган Қоровулбозор, Когон, Бухоро, Ғиждувон туманлари ва Бухоро шаҳри мутасаддилари танқид қилинди. Илгари хусусийлаштирилган, бироқ ҳозиргача бўш турган ва фойдаланилмаётган бинолардан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масала ҳам алоҳида муҳокама қилинди.

Инсон манфаатлари барча нарсадан устун, деган тамо¬йилга амал қилинаётган мам¬лакатимизда бозорлардаги нарх-наволарнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти ғоят катта. Йиғилишда вилоят бозорларида гўшт, ўсимлик ёғи, ун, картошка, сабзи, пиёз, шунингдек, бош¬қа муҳим ижтимоий аҳа¬миятга эга озиқ-овқат товарларини арзон нарх¬ларда сотиш, уларнинг сунъий ра¬вишда қимматлашувига йўл қўй¬маслик чоралари белгиланди.

Инвестиция дастурига киритилган умумтаълим мактаблари, қишлоқ массивларида намунавий уйлар, арзон кўп қаватли уйлар , "Камолот уйлари", ҳудудий органлар раҳбарлари учун хизмат уйлари, профилактика инспекторлари ва ҳарбий хизматчилар учун уйлар, "Нуроний" масканларининг қурилиши бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам йиғилишда кенг муҳокама қилиниб, уларни жадаллаштириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Йиғилишда вилоят раҳбари жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқа¬рорлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини ку¬чайтириш ҳам¬да аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар суст олиб борилаётганини таъкидлаб, мутасаддилардан бу борадаги фаолият самарадорлигини оширишни талаб этди.

Шунингдек, ҳокимлик соа¬ти йиғилишида вилоят ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётига доир бошқа масалалар ҳам муҳокама эти¬либ, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.