Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 69 дан: 26.08.2017

Чуруқда байрам шукуҳи

Қизилқум кенгликларига туташ Жилвон чўл бағридаги Чуруқ овулида туғилиб ўсган Муҳитжон ҳаётида бу йилги Мустақиллик байрами эсда қоларли бўлди. У шу куни илк бор овулдаги мактаб остонасига қадам қўяди. Унинг бу қувончи қўшалоқ бўлди. Гап шундаки, Муҳитжон "Президент совғаси"—12 турдаги ўқув қуролларидан иборат мактаб сумкасига эга бўлди. Энди у тенгқурлари билан алифбони ўргана бошлайди.

Шофиркон туман мар¬казидан юз километр олисда жойлашган овул аҳли асосан чорвачилик билан шуғулланади. Бу ерда қозоқ миллатига мансуб 334 нафар аҳоли ҳаёт кечирмоқда.

— Овулдаги аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун битта "Дамас" тез ёрдам автомашинаси ва ҳамшира ажратилган. Бугун эса уларни чуқурроқ тиббий кўрикдан ўтказиш учун бир неча турдаги ихтисосликлардан иборат шифокорлар гуруҳи билан келдик,—дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ф.Тоҳиров.

Шу куни овул марказида жойлашган, таъ¬лим қозоқ тилида олиб бориладиган 39-мактабда туман ҳокими ва турли ташкилот раҳбарлари билан аҳолининг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Унда ҳудудда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўртага ташланиб, мутасадди ташкилот ва раҳбарлар иштирокида ўрганилди. Айрим муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Бир қисми эса яқин орада ҳал этилади.

Мулоқот давомида транспорт, ёнилғи ажратиш, барча турдаги маҳсулотлар билан савдо қилувчи савдо дўконини ишга тушириш, кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини имтиёзли нархларда етказиб бериш каби мурожаатлар қониқтирилди.

Йиғилганларга туман ҳокимлиги, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши, "Маҳалла" жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамда бошқа қатор давлат ва жамоат ташкилотларининг байрам совғалари улашилди.

Алишер ОБИДОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.