Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 69 дан: 26.08.2017

Истиқлол ва Ватан ҳақида дилкаш суҳбатлар

Жондор туман маданият ва истироµат боІида кґплаб маµаллалар ёшлари, турли соµа вакиллари, фаоллар ва оісоіоллар иштирокида ¤збекистон Республикаси давлат мустаіиллигининг йигирма олти йиллигига баІишлаб, "Фидойинг бґлгаймиз сени, ¤збекистон!" шиори остида байрам тадбири бґлиб ґтди.

Республика Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан ишлаб чиіилган режалар доирасида ташкил этилган маърифий-маданий ва тарІибот маросимига пойтахтлик ва бухоролик актёрлар—¤збекистонда хизмат кґрсатган артистлар Т. Бекназаров, С.ўуломова, ¤збекистон Миллий университети доценти Ф. Жґраіулов, шоир Ґумоюн Акбар ва бошіа ижодкорлар ташриф буюрди.

Очиі мулоіот, дилкаш суµбат тарзида кечган тадбирда мамлакатимиз, жумладан, унинг олис µудудларида истиілол йилларида эришилган ютуілар, одамлар онги ва µаётида, турмуш тарзида юз берган ґзгаришлар, юрт келажаги соµиблари µисобланган ёшларнинг билим олиши, камол топиши µамда жамиятда муносиб ґз ґрнини эгаллаши учун яратилган имкониятлар µаіида сґз борди. Чиіишларда шукроналик, ¤збекистон деб аталган ватанда яшаш бахти насиб этганидан фахр сезилиб турди.

—Инсон қадри нима эканлигини умрининг маълум даври собиқ шўролар тузумида кечган киши сифатида яхши биламан,— дейди меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Тўра Нарзиев.—Мен қирқ йиллик ҳаётимни ирригация-мелиорация соҳасига бағишладим. Лекин оддий инсонга эътиборни фақат Ватанимиз мустақиллиги даврида ҳис қилдим. Эътибор ва ғамхўрлик умринг беҳуда ўтмаганини, жамият учун кераклигингни англашга рағбат этади. Ҳаётдан розилик туясан. Мен оддий экскаваторчи сифатида бундан саккиз йил илгари Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлганимда кўнглимдан шуларни ўтказганман. Яхши эслайман, ўша қувончли дамларимда мени ҳатто нотанишлар ҳам қутлаган эди. Сенинг қувончинг ҳамманинг қувончига айланадиган юртда яшаганим билан фахрланаман.

Истиқлол, Ватан, ҳазрати инсон, эзгулик тараннум этилган куй ва қўшиқлар даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.

Бундай тадбирлар Бухоро вилоятининг қатор туманларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Тоҳиржон ИСТАТОВ олган суратлар.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.