Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 68 дан: 23.08.2017

*Хотира—79"

Вилоят кубоги—"Зарангар" футболчиларида

Бундан 38 йил муқаддам авиаҳалоқат оқибатида ҳалок бўл¬ган "Пахтакор" футбол жамоаси хотирасига бағишлаб ташкил этилган Бухоро вилоят кубоги мусобақаси якунланди.

Ғиждувон туманидаги "Зарангар" қишлоқ стадионида бўлиб ўтган финал учрашувида "Зарангар" ва Бухоро шаҳрининг "Спартак" жамоалари куч синашди.

Учрашув олдидан "Пахтакор" клуби марҳум устозлари ва ўйинчилари ҳамда қишлоқ футболининг жонкуяри бўлган инсонлар хотираси ёдга олинди.

Мингдан зиёд ишқибозлар кескин ва муросасиз курашларга бой ўйинга гувоҳ бўлдилар. Учрашув давомида мезбонларнинг устунлиги яққол сезилиб турди. Улар меҳмонлар дарвозасига тўртта тўп киритишди. Рақиб жамоа эса бунга атиги бир гол билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа, "Зарангар" футболчилари бош совринга сазовор бўлди. "Спартак" жамоаси ҳам тақдирланди. Уларга мукофотларни вилоят Футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Т.Қўлдошев топширди.

Марат АҲМЕДОВ, халқ таълими фахрийси

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.