Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 68 дан: 23.08.2017

*Муносабат

Танқиддан хулоса чиқардик

Президентимиз Шавкат Мирзиёев¬нинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари ¬билан 2017 йил 12 июль куни ўтказган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида сиёсий партиямиз фао¬лиятидаги камчиликлар тан¬қид қилинди. Биз хулоса чиқариб эскича дунёқараш ва иш услуб¬ларидан бутунлай воз кечиш вақти келганини янада теран англадик. Қанчалик аччиқ бўл¬масин, тан олишга мажбурмиз: сиёсий партиялар ва депутатлар фаолияти бўйича билдирилган барча танқидий фикрлар айни ҳа¬қиқат. Ҳар бир иш учун тепадан буйруқ кутиб ўтириш, ¬ташаббус билан чи¬қишни хоҳламай, шунчаки ҳисобот бериш учун ишлашга ўрганиб қолган эканмиз. Натижада сиёсий жараёнлар бошида туриши керак бўлган пар¬тиялар сиёсий майдондаги заиф бўғинга айланиб қолди.

ЎзХДП вилоят кенгаши аъзо жиҳатдан вилоятда етакчи пар¬тия¬лардан.

31 минг 683 нафар партия аъзомиз бор. Вилоят бўйича жорий йилнинг ўзида 26 та масала партия гуруҳларимизда кў¬риб чиқилди, 6 та масала эса халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашлари сессиялари муҳокамасига киритилди. Жойларга 15 та депутатлик сўрови юборилди. Кўчма жамоатчилик қа¬бул¬хонамизга 400 та мурожаат бўлиб, улар 90 фоизининг ижобий ҳал этилишига кў¬маклашилди.

Аммо бу рақамлар билан кифояланиш, ўз ютуқларимизга маҳлиё бўлиш иллати қобиғига ўралиб, депутатлик гуруҳларида кўрилган масалалар юзасидан қабул қи¬линган қарорлар ижроси билан қайта шуғулланмадик. Ўрганилган масалалар юзасидан билдирган таклифларимиз инобатга олинганлигини суриштирмадик. Айниқса, депутатлар фаолияти билан боғлиқ камчиликлардан кўз юмиб бўлмайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев¬нинг турли соҳа вакиллари билан ўтказаётган учрашувлари, аниқ белгилаб бераётган ва¬зифалари нафақат ўша соҳаларга, балки бутун жамият ҳаё¬тига туб ўзгаришларни олиб кирмоқда.

Биз ишонамизки, партия¬лар ҳаё¬¬тида ҳам туб ўзгаришлар даври бошланади. Мулоқотда билдирилган тан¬қидий фикрлар, таклифлардан ҳар биримиз ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқариб олган ҳолда юртимиз равнақи йўлида фидокорона ишлаш, ташаббускорлик ва самарадорлик фаолиятимизда бош мезон бўлади.

Робия КАЗИМОВА, ЎзХДП вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.