Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 68 дан: 23.08.2017

Маърифат кўчасида янги зиё маскани

Олотда маърифат масканлари сони яна биттага кўпайди. Вилоят "Матбуот тарқатувчи" шўъба корхонаси маблағи ҳисобига туман бўлими учун икки қаватли янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бу ерда тантанали маросим ўтказилди. Унда республика "Матбуот тарқатувчи" акционерлик компанияси бош директори С. Нажбитдинов, туман ҳокими Ш.Саломов, меҳнат фахрийси Ш.Яхшиевлар сўзга чиқишди. Таъкидландики, аҳо¬лининг ¬даврий нашрларга бўлган эҳтиёжларини тўла-тўкис қондиришда айни шундай кўркам, шинам масканларнинг, улардаги шарт-шароитларнинг аҳамияти катта.

Бу ерда муассаса ходимларининг меҳнат фаолияти учун барча қулайликлар яратилган. Эътиборлиси, туманнинг Маърифат кўчасида барпо қилинган ушбу даргоҳда "Китоб олами" дўкони очилди ва бу ерда "Мактаб бозори" ҳам ташкил этилди.

— Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган мазкур бино биз учун, умуман, газетхону китобхонлар учун чинакам туҳфа бўлди, — дейди вилоят "Матбуот тарқатувчи" шўъба корхонаси Олот туман бўлими раҳбари Зоҳид Файзиев. — Айнан Маърифат кўчасида маърифат масканининг фаолият кўрсатиши ҳам бежиз эмас. У турли ҳудудлардан келган, зиёга ташна кексаю ёш билан ҳамиша гавжум бўлиши, шубҳасиз.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.