Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 68 дан: 23.08.2017

*Бухоро ва жаҳон

Янги кашфиётлар — хорижликлар нигоҳида

Миллий маданиятимиз, бетакрор қадриятларимиз инсоният тамаддунининг узвий қисми сифатида ҳамиша дунё эътиборида бўлиб келган. Бугунги кунда она диёримизда барча жабҳалар қатори айнан илм-маърифат, маънавият равнақи, шахс камолоти йўлида бемисл янгиланишлар бўй кўр¬сатаётгани ҳам сир эмас. Бу эса ўз навбатида асрий анъаналаримизни муносиб давом эттириш, миллий маданиятимизни замон талаблари асосида янги босқичга кўтариш борасидаги доимий саъй-ҳаракатларимиздан далолатдир. Россиянинг "Культура" те¬леканали томонидан Ўз¬бекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциа¬цияси ва "Караван-ТВ" телеканали билан ҳамкорликда тасвирга олишга киришилган "Ўзбекистон: янги кашфиётлар" номли ҳужжатли фильм айнан шулар ҳақида ҳикоя қилади.

Ушбу киноасарни суратга олиш гуруҳи аъзолари пойтахтимиз, Са¬мар-қанд, Хива, Термиз ва ¬бош¬қа шаҳарлар қатори ви¬лоятимизда ҳам бўлишди. Пойи Калон, Лабиҳо¬вуз ансамбли, Мир Араб олий мадра¬саси, Баҳоуддин Нақш¬банд ёдгорлик мажмуаси, Арк қалъаси ва бошқа шу каби қадим обидаларни, илмий-маърифий аҳамиятга эга қа¬дам¬жоларни, ҳунармандчилик расталарини ¬бориб кўришди. Шунингдек, қатор таълим муассаса¬ларида, спорт маскан¬ларида бўлиб, ёшлар, ¬устоз-мураб¬бийлар, мутахассислар ¬би¬лан суҳбатлашишди. Шу йў¬син меҳмонлар шонли ўтмишимиз ҳам¬да бугунги нурафшон ҳаётимиз, қўлга киритилаётган беқиёс ютуқ¬ларимиз билан яқиндан танишишди. Фильмни ¬ви¬лоятимизда суратга олиш¬да эса уларга "Истиқлол" телеканали ходимлари яқиндан кўмак беришди.

Таъкидлаш жоизки, маз¬кур киноасарда асосий урғу халқимизга хос бағрикенглик, динлар ва миллатлараро тотувлик сингари азалий қадриятларнинг, хусусан, Юртбошимиз таъбири билан айтганда, айнан маърифий исломнинг маънавиятимиз, маданиятимиз шакл¬ланиши, бугунги ёруғ ¬кунимиздаги ўр¬ни ҳам¬да уларнинг порлоқ ке¬ла¬жагимизни таъминлашдаги аҳамиятига қаратилган.

— Бизда диёрингизнинг барча гўшалари, шу қатори Бухорои ¬шариф улкан таассурот қолдирди, — дейди фильм режиссёри Валерий Белов. — Қадимги ёдгорликлар қатидаги ёзувлар, улуғвор обидалар, қўли меҳнатда, -қалби Яратганда бўлган соф¬дил кишилар, яшнатиш, яратиш руҳи билан яшаётган зукко, интилувчан йигит-қизлар, хуллас, ўт¬мишу келажакнинг ўзаро уйғунлиги... Шуларни тўл¬қинланмай, илҳомланмай тасвирга олиб бўладими?! Биз учун юртингиз ўзига хос янги кашфиётлар диё¬ри бўлди. Ўйлайманки, азалий анъаналар асосида жадал ривожланаётган Ўзбекистон, хусусан, Бухоро ҳақида юртингиз ижодкорлари билан ҳамкорликда яна кўплаб ки¬нокар¬тина¬лар¬ни ишлаймиз.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.