Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 68 дан: 23.08.2017

Бошланғич ташкилот етакчилари учун ўқув-семинар

Бухоро давлат университетида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари учун ўқув-семинар ўтказилди.

Унда вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг бошланғич ташкилот етакчилари, фаоллар ҳамда ¬"Камалак" болалар ташкилоти раислари иштирок этди.

Семинарни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши вакили, Ўзбекистон Миллий университети ёшлар етакчиси Ш. Анваров олиб борди.

Тадбирда эътибор бошланғич ташкилот етакчилари иш тажрибаларини оммалаштириш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш орқали иттифоқ фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилди.

—Ушбу ўқув-семинар бошланғич ташкилот етакчилари фаолиятини самарали ташкил этишга ёрдам беради,—дейди Бухоро шаҳридаги 34-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси Камола Насуллаева. — Семинарда ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий муаммо¬ларини ўрганиш, улар ўрта¬сида жиноятчилик ва ҳу¬қуқбузарликларнинг олдини олиш, "оммавий маданият" ниқоби остида кириб келаётган зарарли иллатлар, ахборот хуружлари, -диний ақидапарастлик, миссионерлик ва экстре¬мистик ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, спорт, саломатлик, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни тарғиб этиш сингари муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Семинарда "Иттифоқининг таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти фаолиятини ташкил этиш", "Умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар билан ишлаш мақсадида фуқаролар йиғинларининг ички ишлар профилактика инспекторлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш", "Имконияти чекланган ёшлар ҳамда махсус эҳтиёжли болаларга инклюзив таълим олишлари учун шароит яратишга қаратилган ишларни қўллаб-қувватлаш", "Таълим муассасаларида синф, йўналиш сардорларини сайлаш" ва яна бир қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.