Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 68 дан: 23.08.2017

*2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Юксак эътибор намунаси

Суратда: тадбирдан лавҳа. Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида Бухоро туманидаги Работак қишлоғида янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган замонавий уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

Кейинги йилларда Работак қишлоғи кенгайиб, тобора замонавий қиёфа касб этмоқда. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида бу ерда яна 42 замонавий уй қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳовли тўйини нишонлайдиганлар орасида Президент совғаси сифатида уй калитини олган 6 нафар эҳтиёжманд оила вакиллари ва жисмоний имконияти чекланган фуқаро ҳам бор.

— Бугунги сана ҳаётимдаги унутилмас кун бўлиб қолади, — дейди Орзугул Ҳабибова. — Уч хонали кичик ҳовлида 11 киши яшардик. Ўғлим ҳам, келиним ҳам ногирон. Мана, бугун ўғлимнинг қўлига уч хонали уйнинг калитини тутқазишди. Замонамдан айланай, уйнинг бошланғич бадали Президентимиз томонидан тўлаб берилди. Келиним Наргиза ҳам ишли бўлганидан жуда хурсанд. Унга "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти томонидан замонавий тикув машинаси берилиб, касаначи сифатида ишга қабул қилинди.

Туман марказида яшовчи Матлуба Тў¬рае¬ванинг ҳам қувончи чексиз.

— Ҳаёт экан, турмушим бўлмагач, ота-онамнинг уйида яшадим, — дейди Матлуба. — Сўнг бир неча йил ижарама-ижара юришга мажбур бўлдим. Ўзимдан ўтганини ўзим биламан. Қизим улғайгани сари унга зарур шароит яратиб беролмаётганимдан эзилардим. Хайрият, у кунлар ортда қолди. Бошланғич бадалини тўлаганимдан сўнг менга икки хонали квартира берилди. Қаранг, ҳамма жиҳозлар бор. Бунақасини тушимда ҳам кўрмаганман. Бундай ғамхўрлик учун давлатимиздан беҳад миннатдорман.

Тадбирда ёш оилаларга Президентимиз совғаси сифатида ётоқхона мебели, ошхона жиҳозлари, музлаткич, телевизор, чангютгич, кир ювиш машинаси топширилди.

Шу куни Работакда ижтимоий кўмакка муҳтож 15 нафар фуқарога жорий йилда фойдаланишга топшириладиган уйларга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер берилди.

Янгиланган намунавий ло¬йиҳалар асосида вилоят қишлоқларида жорий йил охирига қадар яна 200 уй қурилиб, 20 таси эҳтиёжманд оилаларга ажратилишини таъкидлаш керак. Тадбирда ушбу фуқароларга Президент совғаси сифатида уйнинг бошланғич бадали тўлангани тўғрисида сертификатлар топширилди.

"Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти томонидан уй-жойга муҳтож ногирон ва меҳнатга лаёқати чекланган 35 фуқарога тикув машинаси берилиб, касаначилик шартномаси асосида ишга жойлаштирилди.

Боқувчисини йў¬қотган ва кам таъминланган оилалар 26 нафар фарзандининг суннат тўйи ҳам ўтказиб берилди. Болажонларга ҳомийлар томонидан совға-саломлар топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.