Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 66 дан: 16.08.2017

*Ўзингни, ўз юртингни, ўз уйингни ўзинг асра!

Мақсад—байрам тинч-осойишта ўтсин!

Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, энг улуғ ва энг азиз айёмни ҳамжиҳатликда, юқори савияда нишонлаш мақсадида айни кунда ички ишлар органлари томонидан "Тозалаш—Антитеррор", "Қорадори", "Паспорт-виза" каби тезкор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

—Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳокимликлар, жамоат ташкилотларидан вакиллар жалб қилинган бу тадбирларда вилоятимиз ҳудуди тўлиқ қамраб олиниб, шаҳар ва туманларимиздаги кўп қаватли уйлардаги 18 мингга яқин хонадон, 107 минг ҳовли-жой аҳолиси кўрикдан ўтказилди,—дейди вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори, капитан Шуҳрат Рау¬пов.—Жорий йил 30 июлидан бошланган тезкор тадбирлар давомида барча соҳавий хизматлар томонидан рўйхатга олинган турли кўринишдаги 3006 та ҳуқуқбузарлик, шундан 764 та ҳолатда паспорт қоидасини бузиш ҳамда 18 та фоҳишабозлик ва қўшмачилик ҳолатлари юзасидан қонуний чоралар кўрилди. Хусусан, 64 нафар ҳуқуқбузар маъмурий қамоққа олиниб, 6694 нафар худди шу тоифадаги фуқаро билан профилактик ишлар олиб борилди, чет эл фуқароси бўлган 2 нафари ҳудуддан чиқариб юборилди.

Бундан ташқари, турли сабабга кўра, яшаш манзилидан узоқ муддатга чиқиб кетган 1945 нафар фуқаро шахси ўрганилиб, чет давлатлардан қайтган 1520 нафар шахс билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Уларнинг 166 нафари ходимларда қизиқиш уйғотганлиги боис тезкор хизмат вакилларига топширилган. Мутасадди бошқармадан олинган маълумотга биноан, кенг кўламдаги тадбирлар бошланган кундан ҳозирга қадар вилоятда содир этилган 153 та жиноятнинг 141 таси "иссиқ изи"да фош қилинган ва жиноий қилмиши учун қонуний жавобгарликдан қочиб, қидирувда бўлган 11 нафар шахс ушланган.

Олот туманидаги Солоқоровул қишлоғида яшовчи М.Қўзиевнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, бир дона "ИЖ-17" русумли ов қуроли ноқонуний сақлаб келингани аниқланиб, ҳолат юзасидан тегишли чора кўрилди.

Ғиждувон тумани, "Ғовшун" МФЙ, Мазраган қишлоғида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ғолиб Ражабов ходимларда шубҳа уйғотганлиги боис тўхтатилиб, ички ишлар бўлимига олиб келинганида, унинг ёнидан соф вазни 8,72 грамм "марихуанна" гиёҳвандлик воситаси чиқди. Ёки шу туманнинг "Буктарой" ҚФЙ, Кўшк қишлоғида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган Меҳриддин Бекбоев томорқа ерида 340 туп "кўкнор" етиштираётганига нима дейсиз?! Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Ўзбекис¬тон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ иш қўзғатилган.

Умуман, ИИБ соҳавий хизматлар ходимларидан таркиб топган йиғма гуруҳ томонидан Олот, Қоракўл, Жондор ва Ғиждувон туманларида мазкур тадбирлар қатъий кучайтирилган тартибда ташкиллаштирилган. Шу билан бирга, вилоятдаги 7371 та корхона-ташкилот, 68 та меҳмонхона, 107 та ётоқхона, 780 та таълим муассасаси, 638 та кафе-бар ва ресторан, 2 мингга яқин савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари, деҳқон ва буюм бозорлари, ўта муҳим тоифаланган йигирмага яқин объект доимий назоратга олинган. Зеро, бу саъй-ҳаракатлар аввало хавфсизлигимиз кафолати, ҳадемай бошланадиган тантаналарнинг тинч-осойишта ўтишини таъминлаш гаровидир.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.