Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 65 дан: 12.08.2017

*Маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари

Ватан ва бунёдкор халқ мадҳи

Республикамиз мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан мамлакатимиз пойтахтининг бир гуруҳ адабиёт, маданият ва санъат намояндалари ҳудудларда бўлиб, "Фидо¬йинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ўтказишмоқда.

Республикамиз тарғибот гуруҳи аъзолари вилоятимизга қилган ижодий сафарларини Бухоро шаҳрида Фавворалар майдонидаги тадбир билан бошладилар. Юзлаб ёшлар ва кечки сайрга чиққан турли ёшдаги аҳоли иштирокида ўтган кечада Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти Даврон Муитов ва рассом Шавкат Ғафуровлар истиқлол йилларида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида, ижод оламида рўй берган улуғвор ўзгаришлар ҳақида фахр билан сўзладилар.

Ўзбекистон халқ ҳофизи Соҳиб Ниёзовнинг она-Ватанимизни, бунёдкор халқимизни мадҳ этувчи қўшиқлари тадбир руҳига ҳамоҳанг бўлди. Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Лазиз Орзиев ва Муқимий номидаги республика давлат мусиқали театри артисти Фарҳод Болтаев эса спектакллардан парчалар ва шўх тароналарни маҳорат билан ижро этиб, майдонда тўпланган йигит-қизларни рақсларга таклиф қилдилар ҳамда тадбирни ўзига хос шоуга айлантирдилар.

"Бухоро" халқаро аэропорти ва шаҳарнинг бошқа жойларида ташкил этилган учрашувларда пойтахтлик ижодкорлар сафига вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари ва сўз усталари — Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон, республикада хизмат кўрсатган артист Саодат Ғуломова, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоир Шодмон Сулаймон, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Саиджон Ҳамроевлар қўшилиб, байрамолди тадбирларига ўзгача завқ-шавқ ва мазмун бағишладилар.

"Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида бундай ижодий учрашувлар Когон шаҳри, Бухоро, Вобкент, Олот, Пешкў ва Жондор туманларида ҳам бўлиб ўтди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.