Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 64 дан: 09.08.2017

Ҳушёр ва огоҳ бўлайлик

Бухоро шаҳар ҳокимлигида "Одамнинг им¬му¬нитет танқислиги вирусини келтириб ч謬¬қа¬ра¬диган касаллик тарқалишига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Рес¬пуб¬ликаси Қонуни ижросига бағишланган семинар бў¬либ ўтди. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, ОИТСга қарши курашиш маркази, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, адлия бошқармаси, давлат санитария-эпидемиология назорат мар¬кази билан ҳамкорликда тузилган чора-тадбирлар режасига биноан ташкил этилган мазкур тадбирда ҳокимлик мутасаддилари, хотин-қизлар қўмитаси аъзолари, ФҲДЁ ходимлари, имом-хатиблар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Семинарда аҳолини ОИВ инфекцияси бўйича хабардорлик даражасини ошириш, никоҳдан олдинги ва тўйдан ке¬йинги тиббий кўрик, бу борада эришилаётган натижалар ҳам¬да ўз ¬ечимини кутаётган муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди.

Тадбирда вилоят ОИТС¬га қарши курашиш маркази санитария врачи С.Гадоев маъруза қилди.

Таъкидландики, ОИВ инфекцияси дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб муаммолардан биридир. Унинг олдини олиш бўйича вилоятимизда кўп¬лаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу тадбирлар ОИВ инфекциясининг диагностикаси, касалликни эрта аниқлаш, ўз вақтида профилактик тад¬бирларни ўтказиш, ОИВ инфекцияли шахс¬ларни да¬волаш ва уларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Аммо шу билан бирга бу борада камчиликлар ҳам мавжуд. Масалан, 2014 йилда вилоятда умумий қайд этилган никоҳланувчиларнинг 10 фоизи, 2015 йилда 13 фоизи, 2016 йилда 11 фоизи, 2017 йилнинг 6 ойида эса 16 фоизи тўйдан кейин ОИВга тиббий кўрикдан ўтганлиги аниқланди. 2017 йил да¬вомида ви¬лоят бўйича 1916 нафар никоҳланувчи ФҲДЁ орқали рўй¬хатдан ўтмай—никоҳланганлиги тўғрисида гувоҳнома ¬ол¬масдан туриб тўй маросимини ўтказган.

Мавзу юзасидан ¬сўз¬га чиққан Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ҳаи-тов, шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қў¬митаси раиси О.Нурова, Ойбиноқ жо¬ме масжиди имом хатиби М. Ўтаев, ФҲДЁ ходимлари ва "Оила ва никоҳ" маркази мутахассислари бу борада жамоат ташкилотлари зиммасига алоҳида масъулият юкланганлиги, айниқса ма¬ҳалла¬ларда соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги тарғибот ишларини янада кучайтириш, соҳа¬даги ишлар самарадорлигини ошириш за¬рурлигини таъкидлаб, тегишли вазифаларни белгилаб олиш¬ди.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.