Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 64 дан: 09.08.2017

*Тадбир

"Ҳоким ва ёшлар"

Жондор мусиқа ва санъат мактабида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, туманнинг энг чекка ҳудудларидаги қишлоқларда яшовчи уюшмаган ёшларнинг туман ҳокими билан учрашуви бўлиб ўтди.

"Ҳоким ва ёшлар" деб номланган тадбирни Жондор туман ҳокими Б.Толибов кириш сўзи билан очиб, юртимизда ва туманда ёшларга яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди.

— Мен Бухоро давлат университетининг тарих факультетини битириб, бакалавр дипломини қўлга киритдим. Юрт¬боши¬миз томонларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи зиммасига ва ёшлар олдига қўйилган вазифаларни бажаришга ўз ҳиссамни қўшмоқчи эканлигимни билдириб, ўзимни кўрсатишга тайёрлигимни айтганимда, туман ҳокими мени ўзим ўқиган 36-мактабга ёшлар иттифоқининг мактаб етакчиси лавозимига тавсия қилди. Бу ишончни оқ¬лаш учун мактаб ёшларини ҳамда Лоло маҳалласида истиқомат қи¬лувчи барча ёшларни Ўз¬бекистон ёшлар иттифоқига бирлаштирган ҳол¬да фидойилик билан ишни ташкил қиламан, — дейди учрашув қатнашчиларидан би¬ри Шуҳрат Шомуродов қалбидаги қувончини яширолмай.

Тадбирда иштирок этган 26-ўрта умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия ўқитувчиси Карим Эргашевнинг ҳам қувончи чексиз. Унинг ёш мутахассис сифатида яратилаётган имкониятларга яраша шижоат билан меҳнат қилишга ва туманда спорт ишларини янада яхшилашга қаратилган таклифларини қўллаб-қувватлаган туман ҳокими К.Эргашевни Республика жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиалининг туман вакили лавозимига тавсия қилди.

Бухоро давлат тиббиёт инс¬титутини олий ҳамширалик иши бўйича тугатган Болин қишлоғилик Севара Остонова ҳам туман тиббиёт бирлашмасига етакчи ҳамшира вазифасига тавсия этилгани боис ушбу учрашувдан уйига аъло кайфиятда қайтди.

Учрашувда иштирок этган ёш тадбиркор Нигора Давронова ўз бизнесини кенгайтириш учун 50 миллион сўм миқдорида банк кредити ажра¬тилиши тўғрисидаги сертификатни олган бўл¬са, Дилноза Бўронова, Шо¬диябону Шариповалар эса касаначилик ишларини давом эттиришлари учун Жондор пахта тозалаш заводи томонидан замонавий тикув машиналари билан таъминландилар.

Раъно РАҲИМОВА, журналист.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.