Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 64 дан: 09.08.2017

*Ёшлар—Ватан суянчи ва таянчи

Нозигулнинг катта мақсадлари

Бўрон Жўраев 2005 йилда яхши ниятлар билан "Оққош Бўрон замини" фермер хўжалигини ташкил этган эди. Оила аъзолари билан қилинган астойдил меҳнат йиллар оша хўжаликка даромад ва барака келтирди.

Албатта, ҳар қандай ота вақт ўтиб, ишини ўғли қўлига топширишни истайди. Аммо Бўрон акага татигани фақат "ҳолва". Шундай бўлса-да иши бегона қўлларда қолмаслигидан хурсанд. Айниқса ўртанчаси Нозигулдан умиди катта. Болалигидан отаси ортидан эргашиб юрган қизи деҳқончиликнинг анча-мунча ҳадисини олган. Аммо фермер хў¬жалигини юритишда фақат деҳқончилик тажрибасининг ўзи кифоя қилмайди. Бунда ҳисоб-китоб, бошқарув санъатини ҳам чуқур эгаллаш керак.

Бир гал отанинг тоби қочди-ю бирор ҳафтача далага бора олмади. Тағин айни вегетация даврлари денг. Ўшанда Бўрон ака ҳосилдан буткул умидини узди. Битта қизчанинг югургани нима бўларди...

Аммо ўзига келиб, далага борса, экинлар яшнаб турибди. Иш бошида ўша — Нозигул. Қизига ишончи ортиб, уни ўзига ўринбосарликка тайёрлаб борди. Айрим қийин, масъулиятли юмушларни елкасига ташлаб, назоратни ушлаб турди. Йўқ, қизи бу имтиҳонлардан ҳам муваффақиятли ўтди.

Шу боис 2015 йилда эндигина 18 ёшни қаршилаган қизи қўлига хўжалик бошқарувини буткул топширди.

Ушбу йилларда ҳам хўжалик иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланса яхшиландики, асло пасаймади. Салкам эллик гектар экин майдонидаги 26 гектар пахта, 18 гектар ғалладан режага нисбатан ошиғи билан ҳосил олинди. Шу йил июнь ойида Нозигул бошқарувидаги хўжалик давлатга шартномадаги 57 тонна ғалла сотиш баробарида, яна 25 тонна донни омборга киритди.

Ғўзаларнинг ҳам бўй олиши ёмонмас. Ҳозирда унинг экини серкўсак. Дала ишлари оби-тобида олиб борилаётганлиги боис фермер қиз вилоят ҳокимлиги совғаси — рангли телевизор билан тақдирланди.

— Пахта-ғалла хўжалигимизнинг бир тармоғигина холос, — дейди Нозигул Жўраева биз билан суҳбатда. — Сиз ғалладан бўшаган майдонларимизда парваришланаётган мош, сабзавот экин¬ларимиз ҳақида ёзинг. Экспорт учун етиштираётган бу экинларимизнинг даромади юқори бўлади. Ҳозирдан экспортчи корхоналардан буюртма олиб, бўнак пулларини кирим қилдик.

Ёш фермер билан суҳбатимиз яратиладиган иш ўринлари, хўжаликни "кўп тармоқли"га айлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида кечди.

— Айни пайтда хўжаликда деҳқончилик ишларида саккиз нафар киши меҳнат қилмоқда, — дейди 20 ёшли фермер қиз. — Бундан ташқари 30 бош қорамол, 20 бош қўй-қўзи, 100 бош паррандамиз ҳам бор. Уларнинг қарови оила аъзоларимиздан ортмайди. Кейин даламизнинг бир четида 50 оила асалари ҳам парваришлаяпмиз. Лекин асални сотмаймиз. Ўзимизга, кейин ишчиларимиз учун "бонус" тўлови у.

Нозигул эндиликда фаолият кўламини янада кенгайтириш йўлларини изламоқда. У жорий йилда беш сотихча жойда чуқур ҳовуз ковлатиб, анчагина балиқ чавоқларини ташлади. Бу яна бир йилдан сўнг 5-6 тоннага яқин балиқ нақд, деганидир.

Бундан ташқари эшик-дераза ромлари, автомобиль ва тракторларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриб битказилиш арафасида. Тез орада фаолият бошлайдиган ушбу тармоқда ҳам яна 10 нафар киши иш билан таъминланади.

— Ниятим қишлоқ хўжалигига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, — дейди Нозигул. — Шу боис коллежда компьютер дас-турчиси йўнали¬шида таҳсил олдим. Шиддат билан ¬ривожланаётган бугунги замонда фақат бир-икки йўналиш билан чегараланиш ярамайди. Яқинда ёшлар ташкило¬тининг қурулто¬йида тенг¬дошларим қанчалик ақлли, юксак салоҳиятли эканлигини кўрдим. Улар даврасидан қолмаслик учун мен ҳам кўпроқ ўқиб изланишим керак.

— Очиғи синчалаккина бу қизчанинг ғайратига қойил қоламан, — дейди Нозигул истиқомат қилаётган Когон туманидаги "Тутикунда" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рашид Ашуров. — Сир эмас, баъзи девдай йигитларимиз то¬мор¬қадаги, ердаги меҳнатга юраги дов бермай, ҳавойи орзулар илинжида хорижга отланган, у ердан ҳам косаси оқармай қайтган вақтларда унинг саҳарлаб далада кетмон чопиши, хўжалик ишлари учун "Спарк¬"¬ни ғизиллатиб туман маркази-ю шаҳарга қатнаши, шунча ишлардан ортиб, китоб ўқишига завқим келади. Нозигулдек изланувчан, теран фикрли, олдига юқори мақсад қўя оладиган ёшларимиз бор экан, мамлакатимиз янада бой ва фаровон бўлади.

Акбар РУСТАМОВ.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.