Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 64 дан: 09.08.2017

Ёш тадбиркорлар ва фермерлар билан очиқ мулоқот

Бухоро шаҳрида ёш тадбиркорлар ва фермерлар иштирокида уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш бўйича ҳудудий очиқ мулоқот ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Олот, Жондор, Когон, Қоракўл, Қоровулбозор туманлари ва Бухоро ҳамда Когон шаҳарлари навқирон ишбилармонлари, шунингдек, соҳага қизиқиш билдирган йигит-қизлар қатнашди.

Мулоқотда мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида тобора муҳим ўрин ту-таётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, имтиёз ва переференциялар берилаётгани таъкидланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30 июнда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги "Жисмоний ва маънавий етук ёшлар—эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир" маърузасида ёшларни иш билан таъминлаш учун улар ўртасида тадбиркорликни кенг ривожлантириш борасидаги вазифаларни белгилаб бергани соҳага ёшларни жалб қилиш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этишини яққол тасдиқлайди.

Вилоятда ёш ишбилармонлар бизнес лойиҳаларини, жумладан молиявий қўллаб-қувватлашда сезиларли ютуқлар бор. Масалан, Марказий банк вилоят бош бошқармасидан маълум қилишларича, жорий йил ўтган даврида 2863 нафар навқирон тадбиркор йигит- қизга жами 23,7 миллиард сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилган. Бу кўплаб иш ўринлари яратишда ҳам муҳим омил бўлди.

Учрашувда тадбиркорлар саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ишлари ҳақида тўхталиш билан бирга фаолиятларини янада ривожлантириш борасида ечимини кутаётган муаммоларга эътиборни қаратдилар.

—Алоқа хизмати йўналишидаги пайнет шохобчам хизматидан мижозлар мамнун,—дейди Қоракўл туманилик тадбиркор Умид Рўзиев.— Талаб ва эҳтиёжни ҳисобга олиб, фаолиятни кенгайтиришни режалаштирганман. Бунинг учун эса 20 миллион сўм миқдорида кредит керак. Лекин тижорат банкидагилар ҳозирча ресурс масаласида муаммо борлигини айтишди. Агар кредит тезроқ ажратилса, бу сармоя ҳисобига компьютер ва тегишли бошқа техник жиҳозларни харид қилардим. Бунинг самарасида яна беш нафар ёшни ишга қабул қилиш имкони бўлади.

Когон туманида нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган "Когон лаззатли нон" МЧЖни кўпчилик билади.

Негаки, маҳсулотлари сифатли ва нисбатан арзон. Лекин замонавий технологиялар билан жиҳозланган цех тўла қувват билан ишлаётгани йўқ. Сабаби: ажратилаётган ун фонди етарли эмас. Ойига атиги 7 тонна. Мулоқотда сўз олган корхона раҳбари Тўлқин Суюнов ушбу муаммони ҳал этишда кўмак сўради.

Тадбирда бошқа яна ўнлаб ёшлар, жумладан бошловчи тадбиркорлар ўз муаммоларини ўртага ташлади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши масъул ходимлари Б.Мирзатов, А.Ҳи¬доятов, банк, солиқ ва кадастр ташкилотлари, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари уларга савол ва мурожаатлари юзасидан тушунтириш ва маслаҳат бердилар. Таъкидландики, ёш тадбиркор ва фермерлар томонидан илгари сурилган муаммолар жойида ўрганиб чиқилиб, вилоят ва республика ¬ми¬қ¬ё¬¬¬¬¬¬сида босқичма-босқич ҳал этилади, бирорта ҳам мурожаат эътибордан четда қолмайди.

Учрашув қатнашчилари учун энг замонавий ишлаб чиқариш технология ва дастгоҳлари билан жиҳозланган "Бухоро Бриллиант Силк" қўшма корхонаси ва "ДЭУ Текс¬тайл"МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасининг Бухоро филиалига бизнес сайёҳат уюштирилди.

Ғиждувон, Шофиркон, Бухоро, Вобкент, Ромитан ва Пешкў туманлари ёш тадбиркорлари ҳамда фермерлари иштирокидаги бундай мулоқот Ғиждувонда ҳам бўлиб ўтди. "Файз" фермер хўжалигида ташкил этилган учрашувда кичик бизнес соҳасининг навқирон вакиллари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш борасидаги муаммолар ҳа¬қида сўз юритдилар.

Президентимизнинг жорий йил 11 июлдаги фармо¬йишига асосан 2018 йил сентябрь—октябрь ойларида тариқат алломалари Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги ва Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги нишонланади. Тадбиркор ёшлар ва фермерлар вакиллари Абдулхолиқ Ғиждувоний ёдгорлик мажмуаси билан танишдилар ва бу ерда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари ҳақида хабардор бўлдилар.

Учрашувларда вилоят ҳо¬кимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Ж. Носиров сўзга чиқди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухороонома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.