Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 62 дан: 02.08.2017

*Ҳокимлик соати

Кечиктириб бўлмас вазифалар

Жорий йилнинг 31 июль куни вилоят ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар,туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳу-қуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳамда ¬ом¬мавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган йиғилишни вилоят ҳокими Ў.Барноев бошқариб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорлар ҳамда ҳукумат қарорлари ва ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Дастлаб Президентимизнинг 2017 йил 28 июлдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида"ги қарори ҳақида тўхталиб ўтилди.

Мазкур қарорга биноан Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини бирлаштириш йў¬ли билан уларнинг негизида республика Маънавият ва маърифат маркази, вилоят, туман ва шаҳарларда эса унинг ҳудудий бўлимлари қайта ташкил этилди. Тадбирда қарор ижросини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилишда Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги "2017-2019 йилларда Бухоро шаҳрида муҳандислик-коммуникация тизимини такомиллаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастури тўғ¬рисида"ги қарорига асосан ирригация-мелиорация тизимларини сув ва электр ҳамда газ таъминотини яхшилаш, йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини такомиллаштириш, канализация, уй-жой фонди ҳамда ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Вилоят ҳокими ушбу йўналишдаги камчилик ва муаммоларни бартараф қилиш борасида тегишли кўрсатмалар берди.

Шунингдек, жорий йилги Инвестиция дастурида белгиланган вилоятимиздаги иж¬тимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қи-лиш ва мукаммал таъмирлаш ишларидаги сусткашликлар тан¬қид қилинди. Жумладан, Бухоро, Пешкў, Вобкент, Ромитан туманларидаги умумтаълим мактабларида олиб борилаётган бинокорлик юмушларининг 50 фоизга ҳам етказилмаганлиги таъкидланди.

Муҳокама давомида шу йилнинг 29 июль куни вилоят телевидениесида вилоят ҳокими иштирокида ўтказилган "Муаммодан—ечимгача" кўрсатувидаги мурожаатлар таҳлилига алоҳида эътибор қаратилди. Унда иш билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш, кутубхона фао¬лиятига оид келиб тушган аризалар кўриб чиқилиб, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларига юборилган. Ушбу масалалар жо¬йида хат муаллифлари иштирокида кўриб чиқилиб, 5 кун ичида ижроси таъминланиши белгиланди.

Ҳокимлик соати йиғилишида кун тартибидан ўрин олган аҳоли бандлигини таъминлаш, нақд пул тушуми ва биринчи даражали тўловларнинг тў¬ланиши, қишлоқ хўжалигида амал¬га ошириладиган муҳим тадбирлар ҳамда бошқа қатор масалалар ҳам кўрилди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.