Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 62 дан: 02.08.2017

*Абитуриент — 2017

Олижаноб мақсадлар рўёби йўлида

Президентимизнинг 2017 йил 5 майда қабул қилинган "2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги қарори асосида 1 август куни мамлакатимизнинг барча гўшаларида, жумладан, вилоятимизда ҳам бакалавриат йўналишларида олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бўлиб ўтди.

Айтиш жоизки, бу галги тадбир ҳар йилгидан ҳам юқори савияда ташкил этилди. Эрта тонгданоқ олий таълим муассасалари кўп сонли абитуриентлар билан гавжум бўлди.

Айни шу ҳолни Бухоро муҳандислик-технология институтидаги тест синовлари ¬чоғида ҳам кўрдик. Уларда қатнашган, орзу-ниятлар оғушида мазкур илм маскани талабаси бўлишни дилига тугган қатор йигит-қизлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан гурунглашарканмиз, суҳбатдошларимизнинг барчаси бир жиҳатни алоҳида таъкидлашди. Яъни олий таълим даргоҳида таҳсил олишдан кўзланган асосий мақсад — малакали мутахассис бўлиб юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиш.

Ўз навбатида бундай олижаноб мақсад тинимсиз изланишни, таълим йўналишларидаги ҳар бир фанни пухта ўзлаштиришни тақозо этади. Институтнинг нефть-газ ва кимё саноати технологиялари йўналиши бў¬йича тест синовида қатнашган қоракўллик Мирзобек Ҳасанов ҳам айни шу жиҳатни таъкидлади.

— Бугун кенг, ёруғ аудитория¬ларда катта бир имтиҳондан ўтдик, — дейди у. — Ўйлайманки, синовларга етарлича тайёргарлик кўрган, билимли, зукко, интилувчан йигит-қизларнинг барчаси талабалик бахтига эришади. Тест синовининг бугунгидек юқори савияда ўтганлиги эса давлатимиз томонидан келажак авлод вакиллари камолотига қаратилаётган юксак эътиборнинг бир намунасидир.

Дарвоқе, шу куни ви¬лоя¬тимиздаги барча олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун билимдонлик кўригида иштирок этган абитуриентларнинг ота-оналари, яқинларига махсус кутиш жойларида барча шарт-шароитлар яратилди. Вилоят ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар томонидан Бухоро шаҳрининг 5 та ҳудудида ота-оналар учун бепул дастурхон тузилгани ҳам фикримизнинг яққол далилидир.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.