Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 61 дан: 29.07.2017

Буюк инсон ва раҳбар хотирасига бағишланди

Вилоятимизда республикамиз Биринчи Президенти ташаббуси ва раҳнамолигида бунёд этилган йирик саноат корхоналари, турар-жой массивлари, кўркам майдонлар, қайта таъмирланган меъморий обидалар бисёр. Шахсан бу буюк инсон ғояси ва ташаббуси билан 2010 йилда Бухоро шаҳрида 107 гектар майдонда барпо этилган Маданий марказ, у ердаги амфитеатр, "Кўҳна ва боқий Бухоро" монументи ҳамда муҳташам санъат кошонаси — вилоят мусиқали драма театри, шунингдек, жаҳоннинг турли мамлакатларидан келтириб ўтқазилган анвойи гул ва ниҳоллар чирой очган боғдан иборат мажмуа вилоя¬тимиз аҳли учун Ислом Каримовдан қолган табаррук меросдир.

Ҳаёт абадийлиги, юртимизнинг олтин замини, бу диёрда камол топган улуғ алломалар мероси, дунёни ҳайратга солган тарихий ёдгорликлар акс этган "Кўҳна ва боқий Бухоро" монументига туташ майдонда шу йил 27 июль куни Ислом Каримов хотирасига бағишланган эҳсон тадбири ўтказилди. Вилоятнинг турли ҳудудларидан келган нуронийлар, уламолар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар вакиллари тўкин дастурхон атрофига тўпландилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили Мансур ҳожи Нуруллаев тадбир аввалида мамлакатимиз Биринчи Президентининг Ўзбекистон суверенитети ва мустақиллигига эришиш, истиқлолни мустаҳкамлаш, иқ¬тисодиётни тубдан ислоҳ этиш, навқирон авлодни миллий-маънавий қадриятлар руҳида тарбия¬лаш, виждон эркинлигини таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини сақлаш йўлидаги хизматларини таъкидлаб, унинг порлоқ хотирасига Қуръон тиловат қилди.

Тадбирда иштирок этган меҳмон — Россия мусулмонлари диний бирлашмаси муфтийси Альбир Крганов бутун дунёда йирик давлат ва сиёсат арбоби деб эътироф этилган Ислом Каримовнинг замонавий, дунёвий ва диний таълимни ривожлантириш, диний бағри¬кенг¬ликни қатор топтириш борасидаги хизматларини қайд қилар экан, у бошлаган эзгу ишларни бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёев муносиб давом эттираётганини, мамлакатимиздаги диний таълим муассасалари ўртасидаги илмий-методик алоқаларни мустаҳкамлаш, бу борадаги Ўзбекистон тажрибасидан фойдаланиш лозимлигини билдирди.

Шундан сўнг тадбирда иштирокчиларга эҳсон оши тортилди.

Хотира тадбирида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев қатнашди.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.